UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин Янгиликлар

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Спартак" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ёзги трансфер ойнаси вақтида барибир бошқа жамоага ўтадиган кўринади.

Championat.Asia маълумотига кўра, Остонга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Химки" клуби жиддий қизиқмоқда, аммо иккита муаммо бор.

Биринчидан, Ўрунов маошининг камайишига рози бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан "Спартак" футболчини ижарага беради ва унинг маошининг бир қисмини ўзи тўлаб боради.

Иккинчидан, "Химки"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган. Барчасига футболчи Александр Долгов олдидаги қарздорлик сабаб бўлди. "Химки" вакиллари яқин вақт ичида бу муаммони ҳал қилишларини маълум қилишган.

"Химки"га қўйилган тақиқ олиб ташланса, Ўруновни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Маълумот учун, Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси бир ойдан кейин ёпилади. Айни пайтда "Химки"да собиқ футболчи Сергей Юран бош мураббий ҳисобланади.

Эътиборлиси, Сергей Юран 2020 йил Остон Ўруновнинг ёши "урилгани"га шаъма қилган ва кейин РФИ томонидан жаримага тортилганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика