Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз Таиланд билан ўйнашади

Narzulla Saydullayev
19 авг 2018, 09:20
Индонезияда XVIII Осиё ўйинларининг футбол бўйича баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг илк турида Бангладеш терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи турда эса Қатар 6:0 ҳисобида тор-мор этилди. Муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоамиз бугун учинчи тур доирасида Таиланд терма жамоаси аъзоларига қарши баҳс юритадилар.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да Багордаги "Пакансари" стадионида бошланади.

Осиё ўйинлари. "B" гуруҳи
Жакарта. Багор. "Пакансари" стадиони. 17:00
Таиланд - Ўзбекистон


Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса Бангладеш ва Қатар терма жамоалари ўртасида кечади.


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ўзбекистон

2

2

0

0

9:0

6

2

Таиланд

2

0

2

0

2:2

2

3

Бангладеш

2

0

1

1

1:4

1

4

Қатар

2

0

1

1

1:7

1



 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia