UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  2 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  51 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Осиё Кубоги. Маҳди Али БААни ёрқин келажак кутаётганини айтди Янгиликлар

Осиё Кубоги. Маҳди Али БААни ёрқин келажак кутаётганини айтди

Осиё Кубогининг учинчи ўрин учун кечадиган баҳсида БАА ва Ироқ ўзаро кураш олиб боради.
Ўйин эртага Ньюкасл шаҳрида бўлиб ўтади. БАА термаси бош мураббийи Маҳди Али Ироққа қарши учрашув олдидан ўз фикрларини баён қилди:

"Биз 1996 йилдан бери биринчи марта ярим финалга чиқдик. Буни катта натижа деса бўлади. Бу ерда учта ўйинни ЖЧ-2014да қатнашган жамоаларга қарши ўтказдик. Булар - Япония, Эрон ва Австралия. Мана шу беллашувларда яхши ҳаракат қилдик, муҳими, биз билан рақиблар орасида катта тафовут кўзга ташланмади. Бу эса навбатдаги жаҳон чемпионати саралаш босқичи олдидан бизга эркинлик беради".

"Ҳозир бизда яхши авлод шаклланди ва улар билан бемалол Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бора оламиз. Мусобақага келишдан олдин ярим финалга чиқишни мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Энди бўлса, учинчи ўрин учун майдонга тушамиз. Биз учун бронза медалларини қўлга киритиш жуда муҳим. Биз фақат ғалабани ва уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетмасликни хоҳлаяпмиз. Ўйлайманки, терма жамоамизни ёрқин келажак кутиб турибди".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика