Осиё Кубоги. Маҳди Али БААни ёрқин келажак кутаётганини айтди
29 янв 2015 15:12
Янгиликлар
Осиё Кубоги. Маҳди Али БААни ёрқин келажак кутаётганини айтди
Осиё Кубогининг учинчи ўрин учун кечадиган баҳсида БАА ва Ироқ ўзаро кураш олиб боради.
Ўйин эртага Ньюкасл шаҳрида бўлиб ўтади. БАА термаси бош мураббийи Маҳди Али Ироққа қарши учрашув олдидан ўз фикрларини баён қилди:
"Биз 1996 йилдан бери биринчи марта ярим финалга чиқдик. Буни катта натижа деса бўлади. Бу ерда учта ўйинни ЖЧ-2014да қатнашган жамоаларга қарши ўтказдик. Булар - Япония, Эрон ва Австралия. Мана шу беллашувларда яхши ҳаракат қилдик, муҳими, биз билан рақиблар орасида катта тафовут кўзга ташланмади. Бу эса навбатдаги жаҳон чемпионати саралаш босқичи олдидан бизга эркинлик беради".
"Ҳозир бизда яхши авлод шаклланди ва улар билан бемалол Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бора оламиз. Мусобақага келишдан олдин ярим финалга чиқишни мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Энди бўлса, учинчи ўрин учун майдонга тушамиз. Биз учун бронза медалларини қўлга киритиш жуда муҳим. Биз фақат ғалабани ва уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетмасликни хоҳлаяпмиз. Ўйлайманки, терма жамоамизни ёрқин келажак кутиб турибди".

Фикрлар