UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО Янгиликлар

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки беш Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат


Навбат 1976 йилги Осиё Кубогига етиб келди.

1976 йилги қитъа чемпионати Эронда бўлиб ўтган. Шундай қилиб Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё Кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Кувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. Аслида бу мусобақада КХДР, Саудия Арабистони ва Таиланд ҳам иштирок этиши керак эди. Бироқ саралашда муваффақиятли ўтган бу уч терма жамоа Эронга келишни исташмади.

Ёзнинг илк ойида ташкил этилган мусобақа ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида бўлиб ўтди.

Финалда мезбонлар Кувайт терма жамоаси билан куч синашишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу мусобақада Эрон 4та ўйин ўтказган ва уларнинг ҳеч бирида гол ўтказмаган. Финалда бугунги кунда мураббий бўлиб ишлаётган Али Парвин томонидан Кувайт дарвозасига жарима тўпидан кейин урилган гол Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё Кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Бироқ ўша Осиё Кубогидан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.



Осиё Кубоги-1976
Мезбон мамлакат
: Эрон
Муддати: 3 – 13 июнь
Жамоалар сони: 6та
Мезбон шаҳарлар: 2та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони: 
10та
Голлар сони: 25та (ўртача 2,5тадан)
Тўпурарлар: Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Кувайт) - 3тадан гол


“A” гуруҳи
Кувайт – Малайзия 2:0
Голлар
: Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар
: Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50

Кувайт – Хитой 1:0
Голлар: 
Камол 1

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Кувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1

 

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.



“B” гуруҳи
Эрон – Ироқ 2:0
Голлар
: Ноураеи 45, Рошан 58

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар
: Ваал 84

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар: 
Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.


Ярим финал
Кувайт – Ироқ 3:2
Голлар
: Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85

Эрон – Хитой 2:0
Голлар
: Хуршиди 100, Рошан 119

Учинчи ўрин учун баҳс  
Ироқ – Хитой 0:1
Гол:
Хе Жиа 61

ФИНАЛ
Кувайт – Эрон 0:1
13 июнь 1976. "Арямеҳр" стадиони. 112000 томошабин
Бош ҳакам:
Жан Дубач (Швейцария)
Голлар: Али Парвин 71
Кувайт: Аҳмад Ал Тарабулси, Солиҳ Ал Сафур, Абдуллоҳ Ал Маюф, Маҳбуб Жума, Иброҳим Ал Дураҳим, Фаруқ Иброҳим, Саад Ал Хути, Ҳамад Бу Ҳумад, Фатҳи Камил, Файсал Ал Доҳил, Муҳаммад Абдуллоҳ
Бош мураббий: Марио Загалло

Эрон: Мансур Рашиди, Ҳассан Назари, Бижан Золфагхарнасаб, Насроллаҳ Абдуллоҳи, Андраник Эскандариан, Али Парвин, Парвиз Геличкани, Иброҳим Қосимпур, Алиризо Хуршиди, Носсир Нураеи (Ғулом Ҳуссайин Мазлуми, 55), Ҳассан Ровшан
Бош мураббий: Ҳешмат Моҳажерани



Осиё Кубоги-1976 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Мансур Рашиди
Меҳди Асқархони

Ҳимоячилар
Ҳассан Назари
Бижан Золфагхарнасаб
Насруллоҳ Абдуллоҳи
Андраник Искандариан
Ҳассан Найебага
Саҳамиддин Мирфакхраи

Ярим ҳимоячилар
Али Парвин
Парвиз Геличкани
Иброҳим Қосимпур
Муҳаммад Содиғи
Алиризо Азизи
Гарник Шаҳбандари

Ҳужумчилар
Алиризо Хуршиди
Носсир Нураеи
Ғулом Ҳуссайин Мазлуми
Ҳассан Ровшан


1976 йилги Осиё Кубоги финалида урилган ягона голни томоша қилинг: 

TAS-IX


 



TAS-IX Эмас



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика