UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Зомин» - 3:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Зомин» - 3:2

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси чемпионат старти олдидан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги «Зомин» жамоаси «Динамо» клуби меҳмони бўлди.

Учрашув ўртоқлик ўйини мақомида бўлса-да, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди.

17-дақиқада «Динамо» яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.

55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.

75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган «динамочилар» 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба рақиб чиройли тарзда рақиб дарвозасининг «тўққизлиги»дан ўрин олди – 3:2.

18 июнь (пайшанба)
Ўртоқлик учрашуви.
Самарқанд, «Динамо» стадиони.
«ДИНАМО» - «ЗОМИН» - 3:2
Бош ҳакам:
Шерзод Камаров
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушади.
 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика