UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  20 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  38 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса... Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса...

"Рома" меҳмонда ўтган "Белененсеш"га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашув Паршал (Португалия)даги "Бела Вишта" стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида "бўрилар" фойдасига ҳал бўлди.

Италия жамоаси 15-дақиқада гол ўтказиб юборди, аммо 5 дақиқа ўтиб ҳужумчи Эдин Жеконинг голи туфайли мувозанат тикланди. Ярим ҳимоячи Николо Заньоло 56-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга "нуқта"ни эса хавбек Генрих Мхитаряннинг пасидан сўнг "Рома" форварди Борха Майораль қўйди.

"Рома" 2021/22 йилги мавсум стартига қадар яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари 7 август куни "Бетис" билан куч синашишади. Ўйин Севилья (Испания)даги "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтади.

"Бўрилар"нинг ўзбекистонлик янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоага яқинда қўшилгани учун бу ўйинда ҳаракат қилмади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика