UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  0 20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  65 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди  Янгиликлар

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди 

Теглар :  Бунёдкор
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Бунёдкор” академияси майдонларида ўтказилган - 2011 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дўстлик ва Жиззах жамоалари ўртасидаги баҳснинг тақдирини битта гол ҳал қилди ва якунда жиззахликлар 3-ўрин соҳибига айланди.

Мусобақанинг финал учрашуви голларга бой тарзда ўтди. Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши майдонга чиққан тарбияланувчиларимиз меҳмонлар дарвозасини беш бор ишғол қилди. Рақиб бешта голга бир марта жавоб қайтара олди, халос.

Одатдагидек, мусобақанинг финал учрашуви якунлангач ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда “Бунёдкор” футбол клуби директори Мурод Алиев, “Бунёдкор” академияси директори Мурод Отажонов ва бир қатор расмийлар иштирок этди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” мусобақаси

1 октябрь

3-ўрин учун

Дўстлик – Жиззах - 0:1

ФИНАЛ

Бунёдкор-А - Тошкент вил. ФА (Янгийўл) - 5:1

Энг яхши дарвозабон – Даниэл Тараев (Тошкент вил. ФА)

Энг яхши ҳимоячи – Камрон Қаҳрамонов (Бунёдкор-А)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Абдуллоҳ Бахтиёров (Дўстлик)

Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар – Элшод Қобилов (Жиззах)

Энг яхши ўйинчи – Муҳаммад Юсуф Шаробиддинов (Бунёдкор-А)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика