"Олтин тўп"ни ким олиши керак?
18 июн 2019 18:42
Янгиликлар
"Олтин тўп"ни ким олиши керак?
Ўтган мавсумда "Реал" билан ЕЧЛни ютган ва термаси таркибида Жаҳон чемпионати финалчисига айланган Лука Модрич бу совринга эга чиққанди.
Аммо ҳозирда ушбу соврин учун "батл"да мухлислар икки футболчининг номзодини қўллаб-қувватламоқда - Месси ва ван Дейк.
Кимдир Мессининг кўплаб голлари жамоага ЛаЛига чемпионлигини келтирганини айтса, бошқалар ван Дейкнинг ўйинларини ва "Ливерпуль"нинг ЕЧЛдаги ғалабасига асосий ҳиссасини қўшганини гапиради.
Дунёнинг 6 нафар энг кучли футболчилари эса "Олтин тўп"-2019 учун ўз номзодини келтиришди:
6. КИЛИАН МБАППЕ - Лео Мессини танлади
ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе 2019 йилги "Олтин тўп" учун яққол даъвогар эмас. Аммо у ўтган ойда ЕЧЛдан шармандаларча чиқиб кетган "Барселона"нинг етакчиси Лео Мессини бу совринга муносиб кўрмоқда.
Умуман олганда Месси мавсум давомида ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг кўзини қувонтирди дея оламиз. 36 голи билан у Пичичи соврини ҳамда Европанинг "Олтин бутса"сини қўлга киритган. Аммо Мбаппе натижа борасида Мессидан қолишадиган даражада эмас: Лига 1'да 33 гол.
"Ливерпуль" билан жавоб баҳсигача "Барселона" учун мавсум яхши кечаётганди. 31 ёшли Месси эса барча турнирларда 51 гол киритди.
Мбаппе "Олтин тўп"га яққол даъвогарлик борасидаги саволга "UNFP" нашрига: "Месси, бунга "Барселона"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳеч қандай таъсир қилмайди.
У энг зўри. У ушбу мавсумда энг зўри эканлигини кўрсата олди. Йил фақатгина декабрдан ташкил топмаган. У декабрга қадар ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади", - деди Мбаппе.
5. КАКА - Виржил ван Дейкни танлади
2007 йилги "Олтин тўп" соҳиби бу йили ҳам Лео Месси ёки Криштиану Роналду бу совринга эга чиқишини кутмоқда. Аммо бразилиялик бу мавсум "Олтин тўп" учун Виржил ван Дейкнинг номзодини илгари сурмоқда.
Ван Дейк бу мавсумда қандай ўйин кўрсатиб, "қизиллар"нинг ўйинига қандай таъсир ўтказганини яхши биласиз. У жамоадаги илк кунлариданоқ "Энфилд"нинг мехрини қозониб бўлди.
Мадриддаги ЕЧЛ финалида ғалаба қозонилганидан кейин голландиялик Англияда йилнинг энг яхши футболчисига айланди.
"Олтин тўп" учун курашда фаворит борасидаги саволга шу тарзда жавоб берди: "Келажакда яна нималар бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак. "Олтин тўп"ни ван Дейкка берган бўлармидим? Бир неча дўстларим билан бу борада гаплашиб кўрдим, акам эса айнан унинг номзодини илгари сурмоқда.
У АПЛ ва ЕЧЛда ажойиб мавсум ўтказди. Бу борада ҳакамларнинг фикри энг асосийси, менимча улар бу совринни ҳимоячига бермаса керак", - деди Кака.
4. СЕРХИО АГУЭРО - Лео Мессини танлади
Бир вақтлар Серхио Агуэро ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган жамоанинг етакчиси "Олтин тўп"ни қўлга киритади деганди. Энди у бир бора ўз гаплари борасида ўйлаб олиши керак.
Ўша пайтда "Барселона" соврин учун асосий фаворит сифатида кўрилганди. Мағлубиятдан кейин барча унинг терма жамоадоши Мессини танқид қилди.
АПЛ чемпиони ўз твиттерида шундай ёзганди: "Мен ўз сўзларимни бошқараларга тушунтиришда роҳатланмайман, аммо мен айтмаган ишлар бўлиши шарт".
"Мен учун Месси доимо "Олтин тўп" учун асосий номзод бўлиб келган ва у футбол ўйнашда давом этса, шундай бўлиб қолади.
Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси совринини ҳар йили ютишни истайман. Аммо "Олтин тўп"ни ютиш учун ЕЧЛ финалига чиқиш керак. Шу боисдан мен совринни қўлга кирита олмайман. Бу соврин фақатгина ЕЧЛни ютганлар учун", - деди Агуэро.
3. СЕСК ФАБРЕГАС - Лео Мессини танлади
"Монако" футболчиси Сеск Фабрегас эса Ла Масия тарбияланувчиси Лео Мессини 2019 йилги "Олтин тўп"га муносиб кўрмоқда. Бироқ йил охирида шоҳсупага "Ливерпуль" футболчиси чиқишини кутмоқда.
Месси ўзининг индивидуал маҳорати билан мавсумни ўтказганида "Ливерпуль" ўзининг жамоавийлиги билан барчанинг меҳрини қозонди. ЕЧЛда ютган "Ливерпуль" АПЛда "Сити"дан 1 очкогагина ортда қолди.
"Олтин тўп" учун фаворит борасида Фабрегас шундай деди: "Бу жуда қийин. Одатда бу совринга ЕЧЛда ғалабага эришган футболчилар эга чиқишади. Бироқ 2010 йилда фақатгина Лигани ютган Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритганди.
Агарда бу дунёнинг энг яхшисига берилиши керак бўлса, Месси бунга лойиқ. Аммо "Ливерпуль" фантастик мавсумни ўтказди. Шу боисдан улардан бир ўйинчи бу совринни қўлга киритиши адолатлироқ бўларди", - деди Фабрегас.
2. ВИРЖИЛ ВАН ДЕЙК - Лео Мессини танлади
Виржил ван Дейк деганингизда "Олтин тўп" учун асосий номзодлардан бирини кўз олдингизга келтирасиз. У бу соврин учун ўзининг асосий рақобатчисини юқори ўринга қўйди.
"Ливерпуль" ЕЧЛ ярим финалида "Барселона"ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди. Финалда эса "Ванда" стадионида "Тоттенхэм" мағлуб этилди.
У "Олтин тўп"ни Лео Месси олишини матбуотда ҳам айтиб ўтди: "Месси дунёнинг энг яхши футболчиси деб ўйлайман. У "Олтин тўп"ни олиши керак.
Ўзим? Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Албатта, бу совринни беришса, оламан. Аммо Месси соврин учун асосий даъвогар. У дунёнинг энг яхши футболчиси", - деди ван Дейк.
1. КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ўзини танлади
"Ювентус"нинг тимсоли Криштиану Роналду Миллатлар лигасидаги сўнгги ўйинларигача "Олтин тўп" учун икки нафар номзодни фаворит сифатида ҳисоблаётгандик.
Португалиялик форвард ҳам термада ҳам клубида ажойиб мавсумни ўтказди. У "кекса синьора"ларни Италияда кетма-кет саккизинчи марта чемпион бўлишига ёрдам берди ва шу орқали А Серияда мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди.
"Олтин тўп" борасидаги ўзининг имкониятлари ҳақида шундай деди: "Мен учта совринни қўлга киритдим. 34 ёш бўлсам ҳам ўзимни бардам ҳис қиляпман. Фаолиятимни якунлаш? Ҳали мен ёмон ўйнай бошлаганим йўқ ва яқин йилларда бундай бўлмайди.
16 йилдаги рақамлар ҳақиқатни сўзлайди. Балки, кўпчилик эплай олмайдиган ишларни бажаргандирман. "Олтин тўп"ни оламанми? Билмадим. Аммо мен каби футболчини кўриб, бу дунёни тарк этишим аниқ. Одам қилган ишни одам такрорлай олади. Ўзимга юқори баҳо бермайман", - деди Роналду.
Аммо, инстаграмдаги ушбу пости орқали у "Олтин тўп" учун асосий фаворит эканлигини кўрсатаётгандек имо қилди.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар