UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  101 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Олий лигада 10-тур якунлари Янгиликлар

Олий лигада 10-тур якунлари

Теглар :  Олий лига10-тур
12-13 май кунлари олий лигада 10-тур учрашувлари ўтказилди. Бу турда ҳам бир қатор эътиборга молик воқеалар юз берди ва қуйида шулар ҳақида фикр юритамиз.

Дастлаб 10-тур натижаларини ёдга олсак:

12 май (жума)
"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:1
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:1
"Нефтчи" - "Обод" 1:0
"Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0

13 май (шанба)
"Машъал" - "Олмалиқ" 0:0
"Локомотив" - "Қизилқум" 2:0
"Динамо" - "Насаф" 1:1



Турнинг муҳим воқеалари:
- Бу турда дарвозаларга жами 15та тўп киритилди: 11та мезбонлар, 4та меҳмонлар. Битта учрашувда дарвозаларга умуман гол урилмади: "Машъал" - "Олмалиқ" 0:0. Бундан ташқари, тўртта ўйинда меҳмонлар гол ура олишмади. Булар - "Обод", "Бунёдкор", "Олмалиқ" ва "Қизилқум" футболчилари.
- 10-турда икки футболчи пенальтидан фойдалана олмади: "Машъал" ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан "Қизилқум" етакчиси Илҳом Юнусов.
- Энг кўп гол "Металлург" - "Сўғдиёна" (3:1) ўйинида кузатилди - тўртта.   
- Бу турда ҳеч бир футболчи дубл ёки хет-трик қайд этмади.
- Энг кўп сариқ карточка иккита баҳсда кузатилди. "Машъал" - "Олмалиқ", "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувларида 7 нафардан футболчи огоҳлантирилди.
- "Шўртан" - "Бунёдкор" баҳсида ҳеч бир жамоа футболчисига сариқ карточка кўрсатилмади.
- ПФЛга тақдим этилган қайднома бўйича энг кўп мухлис "Навбаҳор" стадионига ташриф буюрди - 20220 нафар. Энг кам мухлис эса "Нетфич" иштирокидаги баҳсга келди - 758та.
- 10-турда ҳеч ким "қизил" олмади.

Баъзи қизиқарли маълумотлар:
- "Локомотив"нинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди: тўрт ғалаба, бир дуранг.


- "Насаф" сафарда кетма-кет иккинчи марта дуранг ўйнади.
- Уч йиллик танаффусдан сўнг яна "Бунёдкор"га қайтган Миржалол Қосимовнинг дебюти ўхшамади. Жамоа Ғузорда "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.
- "Қизилқум"га пенальтидан тўп киритган "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг голлари сони 10тага етди. У тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги Драган Черан ("Насаф") ҳисобида 6та гол бор.
- Кемат-кет икки мағлубиятдан сўнг "Пахтакор" кейинги учта ўйинни ютқазмади ва 7 очко жамғарди.


- "Қизилқум"нинг ғалабасиз серияси қаторасига бешта ўйинга етди: тўрт дуранг ва бир мағлубият.
- Ниҳоят, "Металлург" мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади. Жамоа бунгача бешта ўйиндан бери уч очколи бўла олмай келаётганди.
- "Шўртан" бу йил гол ўтказмасдан Тошкентнинг учала грандини ҳам мағлуб этди. "Шўртан" - "Локомотив" 2:0, "Шўртан" - "Пахтакор" 3:0, "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0.
- Айтганча, "Шўртан"нинг "Бунёдкор" устидан ғалаба қозониши кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг рўй берди.


- "Сўғдиёна"нинг сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси давом этмоқда: икки дуранг, тўрт мағлубият.
- Ва ниҳоят, 10-турга келибгина "Нефтчи" ўз майдонидаги илк ғалабасини тантана қилди. Жамоа аутсайдер "Обод"ни зўрға 1:0 ҳисобида мағлуб этди.


- Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти "Қўқон-1912"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа жамоанинг мағлубиятсиз серияси 9та ўйинга етди.
- "Машъал" кетма-кет икки ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Агар Сардор Раҳмонов пенальтидан тўп киритганида "Олмалиқ" мағлуб этилиши ҳам мумкин эди.


- "Олмалиқ" охирги тўртта учрашувда учинчи марта дуранг ўйнади. Виктор Кумиков Муборакда собиқ жамоасини енга олмади.
- "Обод"нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда. Рауф Инилеев шогирдлари кетма-кет еттинчи ўйинда ҳам ғолиб бўла олишмади.
- "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"га ютқазганидан бери уйда иккита ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам дуранг ўйнади.
- "Динамо" ўз майдонида "Насаф"ни енга олмади, лекин ютқазиб ҳам қўймади. Жамоа охирги тўрт учрашувда учинчи марта дурангга эришди.



Мухлислар ташрифи (Ўйинлар қайдномасига кўра):
1. "Навбаҳор" - 20220
2. "Динамо" - 10100
3. "Пахтакор" - 5650
4. "Шўртан" - 3221
5. "Машъал" - 2021
6. "Локомотив" - 1155
7. "Металлург" - 1112
8. "Нефтчи" - 758



10-турда гол урган футболчилар:
"Локомотив" - М. Бикмаев (пенальти), Ж. Машарипов.
"Қўқон-1912" - М. Холмуҳамедов (пенальти).
"Насаф" - А. Ғаниев
"Бухоро" - И. Нагаев
"Навбаҳор" - Н. Йованович
"Динамо" - Ж. Азимов
"Машъал" - ҳеч ким
"Пахтакор" -  В. Козак, С. Нуруллаев.
"Олмалиқ" - ҳеч ким
"Шўртан" - У. Эшмуродов
"Сўғдиёна" - Ғ. Ўрунов (пенальти).
"Бунёдкор" - ҳеч ким
"Қизилқум" - ҳеч ким
"Нефтчи" - М. Мамазулунов.
"Металлург" - И. Қобилов, Д. Турсунов, Ж. Абдумўминов.
"Обод" - ҳеч ким



10-турда сариқ карточка олган футболчилар:
"Локомотив" - И. Тўхтахўжаев, К. Махарадзе, Д. Туропов, Т. Кападзе, Ж. Машарипов.
"Қўқон-1912" - Д. Гожкович, А. Мерзляков.
"Насаф" - А. Ғаниев, И. Голбан.
"Бухоро" - Э.Исмоилов
"Навбаҳор" - А.Алиев, А.Саматов, А.Турғунбоев, Д. Жабборов.
"Динамо" - Ж. Азимов, А. Сафаров, Ф. Абдусалимов.
"Машъал" - Ш. Шайманов, М. Камолов.
"Пахтакор" - А.Аҳмедов
"Олмалиқ" - Р. Бердимуродов, К. Мурзоев, Д. Жўраев, В. Косминин, Ш. Григалашвили.
"Шўртан" - ҳеч ким
"Сўғдиёна" - И.Тошпўлатов
"Бунёдкор" - ҳеч ким
"Қизилқум" - Э. Бойдуллаев, А. Геворкян.
"Нефтчи" - А. Махситалиев.
"Металлург" - З.Абдуллаев
"Обод" - Н. Хаипов



Олий лига. 11-тур учрашувлари

17 май (чоршанба)

“Бунёдкор” – “Пахтакор”
“Қўқон-1912” – “Локомотив”

18 май (пайшанба)

“Насаф” – “Машъал”
“Олмалиқ” – “Металлург”
“Сўғдиёна” – “Шўртан”
“Бухоро” – “Навбаҳор”
“Обод” – “Динамо”
“Қизилқум” – “Нефтчи”


Х.Холиқов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика