UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Ҳусанов жамоасини ўйинда олиб қолган муаллифлик қилди!  24 02:50А Серия. "Ювентус" "Монца"дан устун келди  2 01:40Ла Лиганинг икки топ клуби Рэшфорд билан шартнома имзолашни хоҳламоқда  0 23:35Туркия чемпионати. "Галатасарой" сафарда йирик ғалабага эришди, Осимхен ва Бариш ўз хисобларига иккитадан гол ёздириб қўйишди  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 9та гол урилди!  19 23:05"Реал" Ла Лига жадвалида "Барселона"дан ўтиб кетди  21 22:20Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"га 4та гол урди  63 21:23МЮ АПЛдаги сўнгги 4та ўйинда 3 бор мағлубиятга учради  17 20:55АПЛ. "Борнмут" "Олд Траффорд"да МЮга "тарсаки туширди", "Эвертон" — "Челси" ўйинида эса ҳисоб очилмади  37 20:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:45Зиеш АПЛга қайтиши мумкин  4 18:40Ўзимизнинг карикатура. Гвардиола ва "Манчестер Сити"нинг ишлари жойида эмас  16 18:20А Серия. "Рома" ўз уйида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 17:28Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 16:59Магуайр Италияга йўл олиши мумкин  2

Олий лига-2017. Легионерлар биринчи даврани қандай ўтказишди? Янгиликлар

Олий лига-2017. Легионерлар биринчи даврани қандай ўтказишди?

Олий лигада биринчи давра ўйинлари деярли якунига етди. Биз дастлабки даврада клубларимиз сафида ўйнаган легионерларнинг қандай ҳаракат қилишганига эътибор қаратдик.



"Локомотив"
Кахи Махарадзе (Грузия) – 14та ўйин 1та гол
Муҳаммад Коне (Кот'Д-Ивуар) – 10та ўйин
Гнохере Кризо (Кот'Д-Ивуар) – 2та ўйин

Бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда ўйнаб келаётган грузиялик Кахи Махарадзенинг маҳоратига ҳеч кимга шубҳа бўлмаса керак. Таянч ярим ҳимоячиси бўлган Кахи “Локомотив” сафида универсал футболчига айланиб бўлди. У вазият тақозо этган пайтда марказий ҳимоячи вазифасини ҳам бажара олади. Кўплаб ўйинларда айнан шу нуқтада ҳаракат қилганига гувоҳи бўлдик. Махарадзе биринчи даврада ўзидан яхши таассурот қолдирди ва ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилишда мураббийларга ёрдам берди.

Мавсум олдидан “темирйўлчилар” ўз сафларига икки нафар африкалик футболчини қўшиб олишди. Ҳимоячи Муҳаммад Коне ҳар ҳолда жамоа асосий таркибида майдонга тушиб турди, аммо ҳужумчи Гнохере Кризо ҳақида бундай дея олмаймиз. Кризонинг трансфери клуб учун хато қарор бўлди десак ҳеч ким хафа бўлмаса керак. Ҳар ҳолда жамоа бош мураббийи Андрей Микляев бир неча бор матбуот анжуманларида нима учун Кризо майдонга тушмаяпти деган саволларга ҳужумчи ўз устида кам ишлаётганини ва рақобатда ютқазиб қўйганини таъкидлади. Биринчи давра тугамасданоқ Кризо жамоани тарк этганини қўшимча қилиш лозим. Катта эҳтимол билан Коне ҳам ёзда клубдан кетиши мумкин.



"Бунёдкор"
Душан Мичич (Сербия) – 5та ўйин
Вадим Чемиртан (Молдавия) – 7та ўйин 2та гол

“Бунёдкор” бу мавсум олдидан ўз таркибига икки нафар легионерни рўйхатдан ўтказди. Сербиялик Душан Мичич олий лигамизга биринчи марта ташриф буюрди ва ўзидан яхши таассурот қолдира олмади. Аслида таянч ярим ҳимоячиси бўлган Мичични Сергей Лушан мажбуран ҳимоя марказида ўйнатди. Бош мураббий “Динамо” билан ўйиндан сўнг “Мичич билан жиддий гаплашиб оламиз. У қишки йиғинларда намойиш этган ўйинларини умуман кўрсатмаяпти. Унда жароҳат бўлган экан, аммо буни билмасдик. Шу сабабли бўлса керак ўз ўйинини кўрсата олмаяпти” деганди.

Ўтган мавсум “Бухоро”га келиб кетма-кет голлар уришга эришган молдавиялик ҳужумчи Вадим Чемиртан қишда “Бунёдкор”га кўчиб ўтди. Бироқ бу ўтиш ҳам футболчи, ҳам клуб учун фойдали бўлгани йўқ. Чемиртан Лушчан қарорига кўра асосан захирадан майдонга тушди, асосий таркибда тушганида эса деярли гол ура олмади. Бундан ташқари ОЧЛ доирасидаги “Ал Аҳли” билан ўйинда қизил карточка олиб дисквалификация қилинганди. Миржалол Қосимов жамоага келганида эса ҳужумчи қўлини синдириб олди ва майдонга тушмасликда давом этди.


"Насаф"
Игорь Голбан (Россия) – 13та ўйин
Драган Черан (Сербия) – 13та ўйин 8та гол

“Насаф”нинг легионерлари эса биринчи даврада ишончни оқлашди. Ўтган йилдан буён “аждарлар” сафида ўйнаб келаётган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан марказда анча фойдали ўйин намойиш этиб берди. Сербиялик ҳужумчи Драган Черан эса жамоанинг асосий тўпурарига айланиб олди. У ўтган мавсум иккинчи даврада клубга келиб кўплаб гол уришга эришди. Бу мавсумда эса биринчи даврада 8та гол уриб тўпурарлар орасида бормоқда. Черан биринчи даврада энг кўп гол урган легионерга айланди.



"Бухоро"
Владимир Баенко (Украина) – 14та ўйин 1та гол
Кирилл Пасичник (Қозоғистон) – 12та ўйин 1та гол
Ивор Вейцер (Хорватия) – 9та ўйин 3та гол
 
“Бухоро” мавсумни уч нафар легионер билан бошлади. Украиналик марказий ҳимоячи Владимир Баенко хаттоки жамоа сардорига айланиб олди. У бир неча ўйинларда рақиб ҳужумларини қайтаришда фаол бўлди. Яна бир ҳимоячи Кирилл Пасичник эса бир неча баҳсларда майдонга тушди. Бироқ биринчи давра тугамасдан соғлигидаги муаммолар туфайли жамоани тарк этди. Хорватиялик ярим ҳимоячи Ивор Вейцер анчагина маҳоратли футболчи эканлигини кўрсатди. У рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Унинг зарбаси олдида унча мунча посбонлар ожиз қолишди. Бироқ биринчи давра ўртасида у жиддий жароҳат олиб бир қатор баҳсларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 



"Пахтакор"
Аднан Ораховац (Черногория) – 12та ўйин 2та гол
Юрица Булят (Хорватия) – 9та ўйин

Аднан Ораховац бир неча мавсумдан буён “Пахтакор”да ўйнаб келаётгани барчага маълум. Ўртача даражаги ҳимоячи бўлган Аднан учун бу мавсум боши клуби сингари бир текис бошлангани йўқ. Бир нечта ўйинларда хатолар кузатилди, қайсидир баҳсларда эса гол уришга эришди. Ўтган йил "Бунёдкор"да ўйнаган Юрица Булят 2017 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлади. Бироқ очиғини айтиш керак Булят "шерлар" сафида деярли ўзини кўрсата олмади. Саноқли ўйинларда майдонга тушган хорватиялик футболчи биринчи давра охирида Жасур Абдураимов томонидан хатто қайдномага ҳам киритилмаяпти.



"Қизилқум"
Артур Геворкян (Туркманистон) – 15та ўйин 3та гол
Андрей Деркач (Украина) – 1та ўйин

Ўзбекистондан бир неча йиллардан буён мунтазам ва бир текисда ўйнаб келган Артур Геворкян бу йилги мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" клубида бошлади. Туркманистонлик легионер биринчи даврада жамоанинг асосий футболчиси бўлди деб айта олмаймиз, лекин майдонга тушган ўйинларида фаол бўлишга интилди.

Украиналик Андрей Деркач эса асосан захирадан майдонга туширилмоқда. Деркач "Қизилқум"га деярли фойда келтирмаяпти десак тўғри бўлади.



"Машъал"
Умиджон Шарипов (Тожикистон) – 6та ўйин
Игорь Тиманюк (Белоруссия) – 5та ўйин
Владислав Павленко (Украина) – 5та ўйин

"Машъал"нинг бу йилги легионерлари ҳақида илиқ фикр билдириш қийин. Сабаби белоруссиялик Игорь Тиманюк, тожикистонлик Умиджон Шарипов ва украиналик Владислав Павленконинг ҳеч бири "газчилар"нинг асосий футболчиси ҳисобланмайди. Александр Хомяков бу ўйинчиларни майдонга туширса ҳам асосан захирадан бу ишни амалга оширмоқда. Бир оғиз сўз билан легионерлар маҳаллий футболчилардан бир бош баланд эмас.


"Шўртан"
Александр Пишур (Украина) – 3та ўйин
Акмал Холматов (Тожикистон) – 4та ўйин

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ушбу мавсум легионер танлашда жуда ҳам қаттиқ адашди. Сабаби бир неча йил олдин "Бунёдкор"да ёрқин ўйин кўрсатиб голлар урган украиналик Александр Пишур бу йилни "Шўртан" сафида бошлади. Бироқ Волков дастлабки турлардан сўнг истеъфога чиққач Пишур деярли майдонга тушгани йўқ. Унинг жисмоний тайёргарлиги янги мураббийлар штабига маъқул келмади. Натижада биринчи давра ўрталарида украиналик футболчи жамоани тарк этиб бўлди. Бундан ташқари бир неча йиллардан буён юртимизда ўйнаб келаётган Акмал Холматов бу мавсумни “Шўртан”да бошлади. Бироқ тажрибали футболчи Пишур сингари деярли ўйинларда майдонга тушмади. Давра охирига келиб клуб иккала легионер билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.



"Нефтчи"
Дмитрий Комаровский (Белоруссия) – 12та ўйин 2та гол
Сергей Концевой (Белоруссия) – 8та ўйин
Терентий Луцевич (Белоруссия) – 5та ўйин

Андрей Фёдоровнинг таклифига кўра Фарғонанинг "Нефтчи" клубига бу йил бошида Белоруссиядан бир йўла уч нафар легионер ташриф буюрди. Улардан фақат Дмитрий Комаровский нисбатан ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Мавсум бошида бир нечта муҳим голларга уришга муваффақ бўлган Комаровский биринчи давра охирига келиб Концевой ва Луцевич каби сояда қола бошлади. Натижада клуб янги бош мураббийи Вадим Абрамов улар ҳақида дастлабки матбуот анжуманидаёқ илиқ фикр билдиргани йўқ: "Легионерларни машғулотларда кўришим билан бир қарорга келдим. Уларнинг савияси бизнинг чемпионатда легионер мақомида ўйнаш учун етарли эмас. Шу сабаб бугун уларни майдонга туширмадим". Давра охирида эса Абрамов легионерлар билан хайрлашилганини маълум қилди.



"Қўқон-1912"
Филипп Райевац (Сербия) – 15та ўйин 6та гол
Дарко Гожкович (Сербия) – 8та ўйин 1та гол

Дарко Гожкович ўтган йилдан буён олий лига мухлисларига яхши таниш. Марказий ҳимоячи бу мавсумни ҳам қўқонликлар сафида бошлади. Тўғри у ўтган йилдаги каби кўп ҳам майдонга тушмаяпти. Бироқ ўзига имкон берилганида тўлақонли равишда фойдаланиб қолишга уринмоқда. Филипп Райевац эса Нўъмон Ҳасановнинг ҳақиқий топилмаси бўлди десак бўлади. Сабаби мавсум аввалида Райевац гол сезиш қобилияти қанчалик юқори эканлигини кетма-кет ўйинлардаги голлари билан кўрсатишга эришди. Унинг муҳим голлари "Қўқон-1912"нинг ғалабаларига замин яратиб берди. Натижада Ҳасанов шогирдлари биринчи давра охирига келиб пешқадамлар орасида боришмоқда.



"Олмалиқ"
Игорь Йелич (Сербия) – 14та ўйин 2та гол
Владислав Косминин (Белоруссия) – 13та ўйин 2та гол
Шота Григалашвили (Грузия) – 11та ўйин
Фархат Мусабеков (Қирғизистон) – 8та ўйин

"Олмалиқ" биринчи даврада легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган ягона клуб бўлди. Марказий ҳимоячи Владислав Косминин ва ярим ҳимоячи Игорь Йелич анчагина маҳоратли футболчи эканлигини кўрсата олишди. Улар бир неча гол уриб ва голли пас ошириб "Олмалиқ"нинг ғалабаларига катта хисса қўша олишди. Григалашвили ва Мусабеков ҳақида бундай дея олмаймиз. Грузиялик ва қирғизистонлик футболчилар асосий вақтни захирада ўтказишди.

Йил бошида таништирув маросими вақтида Кумиков легионерлар ҳақида шундай фикр билдирганди: "Белоруссиялик Владислав Косминин марказий ҳимояда ўйнайди. У бўйдор, ҳаводаги курашларни ютади, бундан ташқари майдонни яхши кўра олади. Игорь Йелич эса таянч ярим ҳимояда ўйнайди. Барчага маълумки марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоячилар танқис. Грузиялик Шота Григалашвили ҳужумчи ортида, қанотда ва таянч ярим ҳимоячи ролини бажара олади. Бизга шундай универсал футболчи керак эди. Муаммоли жойларни легионерлар орқали тўлдиришга ҳаракат қилдик".



"Навбаҳор"
Неманья Йованович (Сербия) – 15та ўйин 5та гол
Дарко Станоевич (Сербия) – 13та ўйин

Илҳом Мўминжонов мавсум бошида "Навбаҳор"га икки нафар сербиялик футболчини олиб келди. Иккаласи ҳам ўтган йилларда бошқа клублар сафида олий лигада фаолият олиб боришган. Дарко Станоевич марказий ҳимояда ишончли ўйнай олди. Ҳужумчи Неманья Йованович ҳам бир қатор голлар уриб "лочинлар"нинг мухлислари ёқимтойига айланиб олди. Бир сўз билан иккала футболчи ҳам жамоанинг муҳим аъзолари ҳисобланишади.


"Динамо"
Раду Рогак (Молдавия) – 11та ўйин 1та гол

"Динамо" мавсумни биргина легионер билан бошлади. Молдавиялик Раду Рогак Самарқанд клубига сафида фойда келтирмоқда. Ҳимоячининг Тошкентда "Пахтакор" дарвозасига урган голини эслашнинг ўзи кифоя. Ўша гол "Динамо"га муҳим ғалабани келтирганди. Аммо Рогак бир нечта ўйинларда асосий таркибда кўриниш бергани йўқ.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика