UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  1 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси

Теглар :  Олий лига17-тур
Сайтимиз ходимлари одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

"Металлург"ни Бекободда мағлуб этиш унча мунча жамоанинг қўлидан келавермайди. "Машъал" камчиликда бўлса ҳам буни амалга ошира олди. Жамоа посбони Жавоҳир Илёсов мезбонларнинг бир нечта зарбаларини қайтаришга эришди. Ҳимоячи Искандар Шойқулов эса ҳужумларни қайтаришда фаоллик кўрсата олди.



"Бухоро" ўз уйида бир неча йиллик танаффусдан сўнг "Насаф"ни мағлуб этишни уддалади. Ҳимоячи Владимир Баенко қаршиликлар ҳужумчиларига етарли даражада қаршилик кўрсата олди.



"Шўртан" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган баҳсда жамоа ҳимоячиси Обид Жўрабоев анчагина меҳнат қилганини таъкидлаш лозим. "Пахтакор"нинг "Нефтчи" устидан қозинлан йирик ғалабасида чап қанот ҳимоячиси Владимир Козакнинг хиссаси катта бўлди.

"Қўқон-1912" ўз уйида олий лига аутсайдери "Обод"ни мағлуб этди. Ягона гол ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов ҳисобига ёзилди.



Худди шундай вазият "Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашувида кузатилди. Отабек Шукуровнинг голи "қалдирғочлар"га 3 очко келтирди.



Бразилиялик Тиаго Безерра "Пахтакор" сафидаги илк ўйинда "Қизилқум" дарвозасига пенальтидан гол ура олмагач танқидлар остида қолиб кетганди. Бироқ "Нефтчи" билан ўйинда у ўзини анчагина яхши томонлама кўрсатди ва икки бор гол уришга эришди. "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов "Қизилқум"га қарши ўтган оғир ўйинда доимгидек фаол бўлди ҳамда пенальтидан тўп киритишга ҳам эришди.



"Бухоро" "Насаф"ни мағлуб этишига Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голи сабабчи бўлди. Ярим ҳимоячи бу ўйинда жуда фаол ўйнади.



"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсумда ўзининг тўртинчи дублини "Сўғдиёна" билан баҳсда қайд этди. Унинг биринчи урган голи жуда чиройли чиқди.



championat.asia талқинига кўра 17-турнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабонлар:
Жавоҳир Илёсов ("Машъал")

Ҳимоячилар:
Владимир Баенко ("Бухоро")
Обид Жўрабоев ("Шўртан")
Искандар Шойқулов ("Машъал")
Владимир Козак ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Отабек Шукуров ("Бунёдкор")
Тиаго Безерра ("Пахтакор")
Дилшод Жабборов ("Навбаҳор")
Жавоҳир Қаҳрамонов ("Бухоро")

Ҳужумчи:
Марат Бикмаев ("Локомотив")


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика