UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  0 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  0 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  4 16:46Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи  1 16:29Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"  5 16:18Консейсау "Порту"дан кетганини эълон қилди  0 15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  3 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  3 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги) Янгиликлар

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

"Eşkıya Dünyaya Hükümdar Olmaz" (Ёмонлик дунёга устун бўлолмас)нинг 6-мавсуми тугади, Қирмизигулнинг янги мусиқий албоми чиқмаяпти. Одам зерикиб кетди. Шу туфайли бугун спорт ҳақида гаплашамиз.

Кириш бироз мантиқсиздек туюлмадими?

Шунақа! Чунки бугун мантиқсизликни майнавозчилик даражасига чиқарган воқеа ҳақида гаплашамиз. Барчаси "Оламспорт"да чиққан қуйидаги хабар билан боғлиқ.

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

 Байроқдор

Олимпиада — ҳар 4 йилда ўтказиладиган спорт оламидаги энг йирик воқелик. Унда иштирок этиш ҳар бир атлет учун шараф. Турнирнинг тантанали очилиш маросимида ўз ватани байроғининг тамсилчиси сифатида чиқиш эса ҳар бир спортчининг азалий орзуси ҳисобланади. Бироқ, бу бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Бунга қадар олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдори вазифасини бажарган спортчилар рўйхати: 

1996 - Темур Ибрагимов (бокс)

2000 - Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)

2004 - Абдулла Тангриев (дзюдо)

2008 - Дилшод Маҳмудов (бокс)

2012 - Элшод Расулов (бокс)

2016 - Баҳодир Жалолов (бокс)

Жорий олимпиадада бу вазифани Бобо-Усмон Батуров ҳамда афсонавий Чусовитина бажариши керак эди. Бироқ, бугун МОҚ бош котиби бу вазифа Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулованинг зиммасига ишониб топширилганини эълон қилди

Сабаб?

Унинг таъкидлашича, бу қарор қабул қилинишида 2 та асос инобатга олинган:

1. Ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвали инобатга олинибди.

Савол туғилади: Ўз ишининг усталари жамланган МОҚдек нуфузли ташкилот бу жиҳатни олдинроқ инобатга ола билмаганми? Янглишмасам, мусобақалар тақвими Чусовитина ва Батуров байроқдор сифатида танланишида олдин ҳам маълум эди.

2. Барча спортчилар, делегация аъзоларининг фикри инобатга олинибди.

Тасаввур уйғонади: Токиодаги делегация таркибида Батуров ва Чусовитинанинг тамсилчи бўлишидан норозилар бор. Демак, ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Спортда руҳий ҳолатнинг ўрни жисмоний тайёргарликдан кам эмаслигини инобатга олсак, баъзи атлетларимиз мусобақа стартидан аввал мағлубиятга учради.

Чусовитинага нисбатан ҳурматсизлик

Савол уйғонади: Хўп, байроқдорлар ўзгарибди. Бу шунчалик йирик воқеами?

Ҳа, қачонки, бу ҳуқуқ Оксана Чусовитинадан тортиб олинга бўлса. Уни танимайдиганлар учун маълумот:

Оксана Чусовитина — 46 ёш. Барселонадаги олимпия ўйинлари чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига 7 бор ёзги Олимпиадада иштирок этган ер юзидаги ягона аёл спортчи сифатида гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

Юқоридаги фактларнинг ўзи Чусовитина Ўзбекистон тарихидаги энг буюк спортчи эканига далолат эмасми. Агар камлик қилса, яна битта маълумот: у олимпия ўйинларида чемпион бўлганда (1992) бугун байроқдор сифатида чиқадиган Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқуловалар ҳали туғилишмаган эди. 

Шундай экан, МОҚ қайси мантиқ билан байроқдорларни алмаштирди? Бу спортчиларнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир қилгани аниқ. Батуров бу борада гапиришни истамаган бўлса, Чусовитина хафалигини яшириб ўтирмади:

"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Кўриняптики, бу қарор делегациядаги ички муҳитни бузиб юборди. Шунингдек, бу афсонавий спортчининг шахсиятига нисбатан улкан ҳурматсизликдир. Чусовитинанинг ўрнида шахсан мен бўлсам, жавоб тариқасида олимпиадада иштирок этишдан бош тортардим. Тўғри, ватан туйғуси, унинг шаъни деган нарсалар бор. Лекин, унутмаслик керак, Чусовитина спортчи сифатида ватан олдидаги бурчини ортиғи билан адо қилиб қўйганлардан. Кўрамиз, бухоролик афсона МОҚнинг мантиқни "йиғлатган", "хўрлаган" қарорига қандай жавоб қайтарар экан?

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор.

Муаллиф :
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика