Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади
04 июн 2024 15:00
Янгиликлар
Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси халқаро мусобақадаги иштирокини бошлади.
Фарҳод Нишонов қўл остидаги терма жамоамиз Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этади. Вакилларимиз мусобақанинг дастлабки турида Корея Республикасига қарши майдонга тушишди.
Қизиқарли беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якун топди. Жамоамизнинг ягона голини 35-дақиқада Равшан Хайруллаев урди.
Ўзбекистон U-20 ўйинни мана шундай таркибда бошлади - 21.Самандар Муратбаев, 3.Муҳаммадали Зоҳидов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов, 8.Амирбек Саидов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Нурлан Ибраимов, 16.Муҳаммадали Реимов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов.







Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар