UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  0 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  1 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими? Янгиликлар

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?

Ҳозирги кунда кўпчиликни қизиқтираётган савол Элдор Шомуродов ва бошқа тажрибали футболчиларнинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши ҳақида бўлмоқда.

Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпиада баҳслари 24 июлдан 10 августга қадар Францияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир терма жамоада 23 ёшгача бўлган 18 нафар футболчи бўлиши керак. Терма жамоалар ўз хоҳишига биноан 18 кишилик рўйхатга 3 нафаргача ёши катта футболчини қўшиб олишлари мумкин.

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг расмий мадҳияси – Конста ижросидаги "Ўзбекистонлик" қўшиғига клип суратга олинмоқда. Жараёнда Тимур Карадзе шогирдлари ҳамда Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда. Демак, катта эҳтимол билан Элдор Шомуродов терма билан биргаликда Париж Олимпиадасига йўл олади.

Аввалроқ Шомуродов Олимпиада ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у учун ватан шаънини ҳимоя қилиш шараф эканлигини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика