UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1

ОФК УЕФАдан ақлли. Нега? Янгиликлар

ОФК УЕФАдан ақлли. Нега?

Биласиз, плей-оффдаги уй ва сафар ўйинларида меҳмонда урилган гол қиймати юқори саналади.

Кўпчилик мутахассислар ва мухлислар плей-офф учрашувларидаги меҳмондаги гол қоидасини танқид қилишади. Айниқса қўшимча таймларга ўтгач ҳам бу қоида ўз кучини йўқотмайди. Натижада биринчи ўйиндаги тафовутни йўққа чиқарган жамоа яна қўшимча 30 дақиқа ўша қоидадан азият чекиши мумкин.

Кеча "Зенит" жамоаси ўз уйида "Динамо" Минск устидан чиройли ғалабага эришди ва Европа лигаси квалификациясининг кейинги раундига йўл олди.

Ушбу жамоаларнинг дастлабки беллашувида Беларусь клуби "Зенит"ни ўз уйида 4:0 ҳисобида тор-мор келтирганди. Кеча эса "Петровский"да ўтган баҳсда "Зенит" юксак ирода намойиш этди ва 90 дақиқа ичида ўртадаги фарқни йўққа чиқара олди.

Натижада жамоалар ғолиб номини қўшимча 30 дақиқа ёки пенальтилар серияси орқали аниқлашларига тўғри келди. "Динамо" Минск эса қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида гол киритишга муваффақ бўлди. "Зенит" эса сафардаги гол қоидаси туфайли кейинги босқичга чиқиш учун яна иккита гол уриши талаб этиларди. "Зенит" амалда буни уддалади. Аммо учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Сергей Семак сафардаги гол қоидаси қўшимча таймларда ҳам ўз кучида қолишини кескин танқид қилди.

"Мантиқсиз қоида туфайли яна қийин аҳволга тушиб қолдик. Сафарда ва уйда ўтказилган 90 дақиқадан сўнг меҳмондаги гол қоидаси ўз кучини йўқотиши керак! Бу ноҳақлик! Шароит барча жамоалар учун тенг булмоғи лозим. Шунга қарамай футболчиларим қаҳрамонлик кўрсатишди ва ажойиб "камбэк"ни амалга оширишди. "Зенит" билан фахрланаман", - деди Сергей Семак.


УЕФАда сафардаги гол қоидаси қўшимча бўлимларда ҳам ўз кучини йўқотмайди. Аммо ОФКда бу мантиқсиз қоида анча йиллар олдин бекор қилинган. ОЧЛ ўйинларида сафардаги гол қоидаси қўшимча таймларда ўз кучини йўқотади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика