UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  0 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  22 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди Янгиликлар

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди

Агар коронавирус бўлмаса жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи шу йилнинг ўзидаёқ якун топиши керак эди.

Бироқ коронавирус чиқиб ҳаммасини остин-устун қилиб юборди. Эндиликда тўхтаб қолган баҳслар келаси йилдан давом эттирилади. Дастлабки икки тур март ойида ўтказилса, қолган иккита тур июннинг биринчи ярмига қадар ўтиб бўлади. 

Шундан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган 12 жамоани билиб оламиз. ОФК расмий сайти тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди ва ҳар бир гуруҳдаги вазиятга тўхталди. 

Маълумки, ЖЧ саралашнинг иккинчи босқичида жами 40та жамоа кураш олиб бормоқда. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа - жами 12 жамоа саралашнинг учинчи раундига йўл олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд. Бизда учта ўйин қолган, Саудия Арабистонида эса 4та. Бўлиб ҳам саудияликлар биз билан Ар Риёдда ўйнайди ва бу энг марказий баҳсга айланади. 

ОФК сайти "D" гуруҳидан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади?" деб сўровнома ўтказишга ҳам улгурди ва бунда Саудия Арабистони 60,94 фоиз овоз тўплади. Миллий терма жамоамиз 27,84 % билан иккинчи бўлди. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар навбатдаги учта ўйинни ижобий якунласак, гуруҳ баҳсларини албатта биринчи ўрин билан тугатамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика