UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  0 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  4 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  4 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  5 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   4 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   6 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  11 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  3 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  18 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  1 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  16

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" (4:5) учрашувидан кейин Қирғизистон клуби бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, таркибда ўзгаришлар қилдик. Ҳужумкор ўйнашни мақсад қилгандик. Бироқ илк дақиқада дарвозабонимизнинг хатосидан кейин автогол бўлди, йигитлар ўзларига келиб ҳисобни тенглаштирдик. Тайм сўнггида ва иккинчи тайм бошида ҳимоядаги хатолар туфайли кетма-кет голлар ўтказдик. Бир қатор ёш футболчиларни майдонга туширдик ва ўйинимизда тезлик пайдо бўлди. Ҳисобни 1:4дан 4:4 қила олдик, афсуски сўнгги дақиқада ҳимоядан ҳужумга ўтишда тўпни йўқотдик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

Футболчиларнинг тажрибаси етишмаяпти, қаердадир ўйинни бошқариш керак эди. Ҳеч қиси йўқ, мана шундай ўйинлар орқали йигитларимиз тажриба тўплашади. Бу келажакда ас қотади.

Биринчи голда дарвозабонимизнинг хатоси бўлди, иккинчи голда эса унинг айби йўқ эди менимча. Ойбек Абдуғаффоров ва Тижани Белаид рақамли футболчиларимизда ҳаракат кам эди. Балки ўзгаришларни кечиктиргандирмиз. Мана шундай ўйинлар орқали кимнинг маҳорат қандай даражада экани кўринади. Бундай хатолар Қирғизистон чемпионатида балки кечирилар, аммо халқаро мусобақада кечирилмайди.

Тунислик Тижани Белаид алмаштирилганидан кейин ўзини жуда ёмон тутди. Бу ҳаракати учун клубимиз томонидан кескин жазога тортилиши аниқ. Футболчи мураббийлар штабига нисбатан ҳурматсизлик қилмаслиги шарт. Шунчаки у ўйинни тарк этганида ҳисоб қандай эдию, у майдонни тарк этгач ҳисоб қандай бўлганини футболчининг ўзига эслатаман", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика