UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  104 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  0 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  4 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  9 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  15 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1

Одил Ҳамробеков: "Стадионга келган мухлислар ажойиб муҳит яратишди" Янгиликлар

Одил Ҳамробеков: "Стадионга келган мухлислар ажойиб муҳит яратишди"

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков сайтимизга қисқа интервью берди.

- Одил, ўйин қандай ўтди?

- Расмий ўйинлар бошланишидан олдинги охирги ўртоқлик учрашувимиз эди. Ўйлайманки, бу ўйинни яхши ўтказдик ва ғалаба қозондик. Стадионга келган мухлислар ҳам ажойиб муҳит яратишди. Ўйин ҳақидаги фикрларга келадиган бўлсак, ўйиндан ўйинга мураббийнинг топшириқларини яхши бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Энди буёғига расмий ўйинлар қолди. Бу ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқчимиз, чунки бизни келгусида жиддий ўйинлар кутмоқда.

- Сир эмаски, майдонда чим туфайли иккала жамоа ҳам қийналди. Нима деб ўйлайсиз, ўйин ўтказмай туриш керакмиди?

- Майдонни синаб кўриш керак эди. Ўйинларни ўтказиб ҳам тўғри қилишди. Расмий ўйингача майдоннинг камчиликлари ҳамда сифати кўриб олинди. Ўйлаймизки, расмий ўйинларгача бу муаммолар бартараф этилади.


Алишер Остонов ёзиб олди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика