UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

ОЧЛ: Хави ва Черан сафга қайтди, аммо "Насаф"да йўқотиш мавжуд! Янгиликлар

ОЧЛ: Хави ва Черан сафга қайтди, аммо "Насаф"да йўқотиш мавжуд!

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Насаф" учрашуви олдидан мезбонлар учун хушхабар, "аждарлар" сафида эса йўқотиш мавжуд.

Қаршидаги ўйинни жароҳати боис ўтказиб юборган Хави сафга қайтди. Бу ҳақда "Ал Садд" клубининг "Instagram"даги расмий саҳифаси хабар берди.

"Насаф" эса Доҳага 20 нафар футболчи билан учиб кетди. Бу ҳақда клуб расмий хабарида эълон қилинган. Аммо берилган рўйхатда чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов йўқ. Чунки футболчи дисквалификация туфайли учрашувда иштирок эта олмайди.

Драган Черан эса ўз юртидан тўғри Доҳага учган. "Насаф"нинг сербиялик ҳужумчиси "Ал Садд"га қарши баҳсда "аждарлар"га ёрдам беришга тайёр. "Насаф" делегацияси Доҳадаги “Millennium” меҳмонхонасидан қўним топишган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бугун Доҳадаги дастлабки машғулотларини ҳам ўтказишга улгуришган.

"Насаф"нинг Доҳага йўл олган таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар: 35.Санжар Қувватов, 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон
Муҳаммаджонов.

Ҳимоячилар: 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов,
22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 92.Умарбек Эшмуродов.

Ярим ҳимоячилар: 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Санжар Рашидов,
20.Ислом Кенжабоев, 21.Жаҳонгир Алиев, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал
Мозговой, 77.Жасур Ҳасанов.

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдухолиқов, 30.Худоёрхон Сағдуллаев, 69.Драган Черан.



Эслатиб ўтамиз, 13 март куни "Насаф" ОЧЛ 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига қарши баҳс юритади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика