UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  35 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  15 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

ОЧЛ Ғарб минтақасининг 1/8 финал саватчалари маълум. Ўзбекистонга "Ал Насср" келиши мумкин Янгиликлар

ОЧЛ Ғарб минтақасининг 1/8 финал саватчалари маълум. Ўзбекистонга "Ал Насср" келиши мумкин

Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 6-тур ўйинлари якунига етиб, 1/8 финалга йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ғарб минтақасидан 8 жамоа – "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср", "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпaҳон" ва "Ал Файҳа" кейинги босқичга йўлланма олди.

ОЧЛ регламентига биноан, 28 декабр куни ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимидан олдин 8 жамоа иккита саватчага ажратилади. 1-саватчадан 5та гуруҳдаги 4та энг яхши натижага эга 1-ўринлар жой олса, 2-саватчадан энг ёмон натижа қайд этган гуруҳ пешқадами ва 2-ўрин билан чиққан 3 жамоа жой олади. Қарши клуби гуруҳ пешқадамлари орасида энг кам очко тўплагани сабабли, 2-саватчадан жой олди.

ОЧЛ. 1/8 финал қуръа саватчалари:

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср"

2-саватча: "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпоҳон" ва "Ал Файҳа"

Маълумот учун, ОЧЛ нимчоракфинал дастлабки баҳслари 12-13 февраль кунлари 2-саватчадаги жамоалар майдонида, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан кейин – 19-20 февраль кунлари 1-саватчадаги жамоалар уй стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика