UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  22 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

ОЧЛ. 2-турга назар. Саудия Арабистонидан бир очко билан Янгиликлар

ОЧЛ. 2-турга назар. Саудия Арабистонидан бир очко билан

"Насаф" ва "Пахтакор" ҳамкорлигида уюштирилган чартер рейсга бизга ҳам жой топилди. Шунинг учун сафарда бўлиб ўтган иккита ўйинни ҳам воқеа жойидан томоша қилиш насиб этди.
Демак, биринчи ўйин Ар Риёдда бўлиб ўтди.

"Ал Шабаб" - "Пахтакор" 2:2.

Ар Риёднинг учинчи жамоаси, қолганлар билан солиштирганда гуруҳнинг энг кучсиз жамоаси эди. "Ал Шабаб"нинг аввалги йиллардаги кучини кўрмаяпмиз. "Ал Айн" билан ўйиндаги дуранг - бу шунчаки амирлик жамоасига ўйиннинг керак эмаслигида эди. Шу боисдан "Пахтакор"нинг сафарда уч очко олиши мумкин бўлган ягона жамоа шу эди. "Ал Айн" ва "Нафт" билан жамоа сафарда гарчанд ғалабани ният қилса-да, аммо рақибнинг кучидан келиб чиқсак, у ерда дуранг натижа ёмон бўлмади.

Барча клубларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўйинлари дастлабки турларда бўлиб ўтиши бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Февраль ойидаги ҳаво ҳарорати айнан футбол ўйнашли. Ҳатто Риёдда бироз шамол ҳам бор эди.



Ўйинга танланган тактикага кўра, "Пахтакор" биринчи бўлимда ҳужум қилмаслиги керак эди. Асосий эътиборни гол ўтказмасликка қаратилди. Ҳимоячи Ораховацнинг савияси шу бўлса, 2 йил аввал Шибамурадан қандай воз кечилган бўлса, шундай воз кечиб қўйиш керак. Ўйиннинг бошидаёқ қўпол хатога йўл қўйди. Лобановга тўпни етказишда жуда суст ҳаракат қилди, яхши ҳамки, Саша буни пайқай олди, акс ҳолда рақиб футболчиси деярли тўпга етиб келганди. 15-дақиқаларда "Ал Шабаб" футболчиси икки марта устунни пойлади. Ҳимоясининг дарзи кетган "Пахтакор" шунда ҳам ўзини ўнглаб ололмади. Охири ҳимоячиларнинг ўзлари рақибга гол уришда ёрдам беришди. Ҳошимов, Мерзляков ва Ораховац деярли ҳимоячи вазифасида кўринишмади. Аксига олиб иккинчи бўлимда соғлиги билан муаммо туғилган Акбар Исматуллаев мажбурий алмаштирилди. Искандеров эса 2 кундан бери шамоллаб машғулотларда ҳам ярим куч билан шуғулланаётган эди.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" энди ҳужумга ўтди. Ҳимоядан фарқли равишда Махарадзе бошчилигидаги ярим ҳимоя чизиғи ва номинал ҳужумчи Сергеев анча яхши ҳаракат қилди. Сергеевнинг устун томони, ҳимояланишга ҳам ёрдам беради. Аввалига ўзи гол урган Сергеев, кейин пенальти ишлади. Ундан Махарадзе унумли фойдаланди. Афсуски, қўлдаги 3 очко, яна ҳимоядаги хато туфайли йўққа чиқди. Жамоанинг бахтига сўнгги дақиқадаги хатони "Ал Шабаб" кечирди.

Бугунги ҳолатдан келиб чиқсак, "Пахтакор" агар уйда иккита ўйинда ғалаба қозонса, гуруҳдан чиқиши 100 фоизга аниқ бўлади. Боиси, қолган рақиблар ўзаро ўйинлардан келиб чиққан тақдирда ҳам, иккита жамоа 10 очкодан кўп жамғара олмайди.

Кейинги ўйинлар. 18 март.
"ПАХТАКОР" (ЎЗБЕКИСТОН) - "Ал Айн" (БАА)
"Нафт" (Эрон) - "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони)


Ар Риёддан фарқли равишда Жиддада ҳаво ҳарорати бироз иссиқроқ, лекин сезиларли даражада футбол ўйнашга таъсир ўтказмайди. Аммо, аммоси шундаки, Жидда учун махсус қурилган, шаҳар ташқарисидаги янги стадионнинг салобати манаман деган жамоаларни саросимага солиб қўяди. "Ал Аҳли" бежизга мамлакат чемпионлигига ташламаяпти. Жамоа кучли инфраструктурага эга, академияси ишлаб турибди. Легионерларинг савиялиси ҳам ўша ерда. Клубнинг бир неча миллион бюджети мавжуд. Гарчанд "Ал Аҳли" Жидданинг иккинчи жамоаси ҳисобланса-да, "Ал Иттиҳод"дан ҳеч ҳам қолишишни истамаяпти. Жамоани 20 000 мингдан зиёд мухлис шундай қўллаб-қувватлаб турдики, тан бердим очиғи. Уч қаватли стадионни Осиёнинг безаги деб айтиш мумкин. Мен фаолиятим давомида кўрган стадионларнинг айнан бирини, шу энг зўр ва биринчи ўринда деб айта олмайман. Аммо "Қирол Абдуллоҳ спорт сити" стадиони, шубҳасиз кўрганларим ичида иккинчи ўринда бўлади.

Ўйин бошланди, табиийки "Ал Аҳли"нинг ташаббуси билан. "Насаф"нинг ютуғи ҳақида аввалги мақолада ёзгандим, жамоа анча йиллардан бери бирга. Мезбонлар очиқ ўйинни таклиф этишди, ўзлари ҳам ҳужум қилдилар, "Насаф"га ҳам имконият бердилар. Бундай футбол мухлисларга ёқди деб айтишим мумкин.



Бир қараганда "Насаф"да ҳаммаси рисоладагидек, танқид қилиш ноўрин. Жамоа ўз кучидан келиб чиқиб ўйнаяпти. Аммоси йўқ эмас, аммоси шундаки, "Пахтакор"да Ораховац бўлганидек, "Насаф"дан Коблашни олиб ташлаш керак. Ҳужумчи дегани бундай бўлмайди. 83-дақиқада жамоадошидан яхши пас қабул қилиб олди, кўкрагида тўхтатди, лекин унинг бор имконияти шундан кейин тўхтади. Унинг ортида турган ҳимоячи етиб келди ва уни зарарсизлантирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада эса муҳим бўлган вақтни йўқотди. Бир ҳаракат билан тўпни олиб қолиш мумкин бўлган вазиятда, тўпнинг аутга чиқиб кетишига сабаб бўлди. "Насаф" ҳозирча ўтказилган учта голни ҳам "каллада" қўйиб юборди. Ҳимоя марказида муаммо йўқ деб айтиш қийин. "Насаф" ҳисобни тенглаштирган вазиятга келсак, бу ерда Геворкян дарвозабонни "ўқиди" унинг қаерга ҳаракат қилиши ва жойидан қўзғатиб, умуман бошқа ерга тўпни тепа олди. Геворкяннинг кўплаб жарима зарбаларидан киритган голларни кўрганмиз, аммо шу вазиятни яна бир бор қайтадан кўринг, Миржалол Қосимов услубидаги айёрлик.

Афсуски, ҳаммаси яхши бўлиб турган пайтда тўп... Аслида бу тўпни сиз каби футболчилар ҳам майдондан чиқиб кетди деб ўйлашган эди. Аммо биздан фарқли равишда улар сўнгги сониягача кутишлари керак эди. Айнан шу нарса панд берди. Аслида чиқиб кетмаган тўп, охир- оқибат "Насаф" дарвозаси тўридан жой олди. Ўйиндан келиб чиқсак, бу рақибдан Қаршида очко олсак бўлади.

Кейинги ўйинлар. 18 март.
"Ал Аҳли" (БАА) - "НАСАФ" (ЎЗБЕКИСТОН)
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Тракторсози" (Эрон)


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика