UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  0 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  1 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  5 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  23 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2

"OC" Incheon News: Дзюдо ва теннисчиларимиздан яна бронза Янгиликлар

"OC" Incheon News: Дзюдо ва теннисчиларимиздан яна бронза

Бугун Осиё ўйинларида теннис ва дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларда бронза медалларига эга чиқишди.
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Денис Истомин ҳамда Фарруҳ Дўстовлардан иборат теннисчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Аввалига Фарруҳ Дўстов Александр Недовесовга 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Сўнгра биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин Михаил Кукушкинни учта сет натижасига кўра 4:6, 6:3, 6:4 мағлуб этди.

Жуфтлик баҳсларида эса Андрей Голубев / Александр Недовецов - Фарруҳ Дўстов / Денис Истомин қарама-қаршилигида 6:7, 7:5, 6:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйдик.

Шундай қилиб теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалига эга бўлди.



Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаси дзюдочилари учинчи ўрин учун гиламга чиқишди.

Бешта жангдан иборат бўлган баҳсларда терма жамоамиз эронлик рақибларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар ва яна битта бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Бахраиман Хаят Эхсон 0001 - 1000 Ришод Собиров
Наврўз Жўрақобиловнинг рақиби Мулла Саид эса гиламга чиқмади, шу сабабли ютуқ ҳамюртимизга берилди.
Хошими Тежот Амир 0002 - 0012 Яхё Имомов
Жамали Муҳаммад 0002-0003 Дилшод Чориев
Махжуб Жавод 0001 - 1012 Сойиб Қурбонов



Инчеон-2014. Дзюдо. Терма жамоамиз Қозоғистонга ютқазиб қўйди

Инчеон-2014. Теннис. Жамоавий баҳсларда бронза олдик

Инчеон-2014. Дзюдо. Жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритдик

Инчеон-2014. Теннис. Ўзбекистон-Қозоғистон. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Инчеон-2014. Сув полоси. Яна ютқаздик. Бу сафар Японияга

Инчеон-2014. Сув полоси. Ўзбекистон - Япония. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика