Обамеянг қойилмақом натижа қайд этмоқда

8 июл 2020, 08:17
“Арсенал” АПЛ 34-тури доирасида “Лестер” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашувда Лондон клубининг ягона голига Пьер-Эмерик Обамеянг муаллифлик қилди. Бу габонлик ҳужумчи учун АПЛ жорий мавсумидаги 20-гол бўлди. 31 ёшли ҳужумчи кетма-кет иккинчи мавсум АПЛда 20+ гол урмоқда. Қайд этиш жоиз, “тўпчилар” сафида атиги 2 футболчи АПЛ (АПЛ ҳозирги форматда 1992 йилдан бери ўтказиб келинади) доирасида кетма-кет 2+ мавсум давомида бундай натижани қайд эта олган. Уларнинг биринчи эса Тьерри Анри ҳисобланади. Француз 2001/02 йилги мавсумдан 2006/07 йилги мавсумга қадар кетма-кет марта 20+ гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›