UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  6 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  15 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

"Нурафшон" "Ғиждувон"ни қай тарзда мағлуб этди? (+Статистика) Янгиликлар

"Нурафшон" "Ғиждувон"ни қай тарзда мағлуб этди? (+Статистика)

Кеча Ўзбекистон Про-лигаси 14-тури доирасида "Нурафшон" ўз майдонида Бухоронинг "Ғиждувон" жамоасини мағлуб этди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Аввалига икки томон ҳам бир-бирини ўрганди. Биринчи даврада ушбу рақибига мағлуб бўлган "Нурафшон" эса ғалабага чанқоқроқ эди. Улар буни 18-дақиқадаёқ исботлашди. Ўнг қанотдан Муҳаммадодил Қаҳрамоновнинг тўп узатишидан кейин Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очди. 

Шундан кейин ҳам мезбонлар кўплаб ҳужумлар уюштиришди. Фарруҳ Шотурсунов ва Орипхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаларини рақиблар посбони қайтариб қолди. Меҳмонлар эса мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишмади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин сурати ўзгарди. Орипхўжа Абдуҳолиқов ва Муроджон Тўйчибоев 100 фоизлик вазиятдан фойдалана олишмади. "Сен урмасанг, сенга уришади" деганларидек, 73-дақиқада "йўлбарс"лар гол ўтказиб юборишди. Бу паллада Тўлқинжон Умаров бош билан "Нурафшон" дарвозасига йўл топа олди. Шундан кейин Б гуруҳи пешқадамлари олдинга шердек ташланишди.

Ўйин гўёки 1:1 ҳисобида якунига етадигандек кўринаётган бир вақтда барчаси ўзгариб кетди. 86-дақиқада узун тўп узатилишидан кейин зарба берилди. Тўп дарвоза тўсинини топди. Қайтган тўпни эса Орипхўжа Абдуҳолиқов қийинчилик билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:1.

Воҳид Холбоевнинг қилган ўзгаришлари ўз самарасини берди. 90-дақиқада захирадан майдонга тушган Руслан Веклич пенальти ишлади. 11 метрлик жаримани эса Абдурасул Комилов аниқ амалга оширди. Ушбу ғалабадан кейин "Нурафшон" жамоаси ўз етакчилигини сақлаб қолди. Орипхўжа Абдуҳолиқов эса мавсумдаги тўққизинчи голини киритди.

Учрашув статистикаси

Бурчак зарбалари: 6 - 2
Пенальти: 1 - 0
Сариқ карточка: 1 - 1
Ҳужумлар: 85 - 68
Ҳафли ҳужумлар: 63- 51
Тўпга эгалик қилиш %: 49 - 51
Дарвозага зарбалар: 17 - 5
Аниқ зарбалар: 8 - 2

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика