UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Ибрагимович Мбаппега қайси клубга ўтиши кераклигини айтди  0 07:40Гвардиола: “Ливерпул”ни 40 очкога ортда қолдирмоқчи эдим, аммо …”  2 03:08Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 02:45А Серия. "Лацио" ва "Аталанта" нурсиз дурнг қайд этишди  0 00:40Ла Лига. "Севилья" ва "Селта" жанговар дуранг қайд этишди  4 00:35Ла Лига. "Атлетико" – "Валенсия". Суарес ва Феликс асосий таркибда  10 00:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Саутгемптон" билан дуранг ўйнади  15 00:13А Серия. "Лацио" – "Аталанта". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:05А Серия. Жеконинг сўнгги дақиқалардаги голи "Интер"га "Венеция" устидан ғалаба тақдим этди  8 00:00Хави Дембеле ҳақида: "У вазиятни жуда яхши тушуниб турибди. Ҳаммаси Усманнинг ўзига боғлиқ"  1 23:31Сречко Катанец ниҳоят Дубайга етиб борди  8 23:19АПЛ. "Вулверхэмптон" меҳмонда "Брентфорд"ни мағлуб қилди. "Лидс" эса "Ньюкасл"га енгилди  0 23:10Расман: Сердар Азмун "Байер" футболчиси  19 22:52"Астон Вилла" "Ювентус" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда   6 22:30Эрлинг Холанд жароҳат олди  6

Анвар Жўраев: "Даврон Файзиев Бухорода яхши жамоа шакллантирганди. Кейин эса..." Янгиликлар

Анвар Жўраев: "Даврон Файзиев Бухорода яхши жамоа шакллантирганди. Кейин эса..."

2020 йил Суперлигадан тушиб кетган "Нурафшон" жамоаси жорий мавсумни Про лигада ўтказди.

Суперлига йўлланмаси учун охиргача курашган жамоа, якунда тўртинчи ўрин билан чекланди. Жамоани янги мавсумга тайёрлаган Даврон Файзиев биринчи давра ўртасида истеъфога чиқарилди. Кейинчалик бошқарувни қўлига олган орадан бир неча ойдан сўнг Усмон Тошев ЎФАга ўтиб кетди. Бизнинг фикримизга жамоа футболчиси Анвар Жўраев ҳам қўшилган ҳолда ўз фикрларини билдирди. 

- "Бухоро" жамоаси Суперлигадаги узоқ йиллик иштирокидан сўнг қуйи лигага тушиб кетди. Аслида бу нарсага етиб келинаётганди. 2019 йилдан бошлаб ишлар орқага кета бошлади...
- Ўша пайтлар "Бухоро" жамоасида Улуғбек Бақоев мураббий эди. Шунингдек бир қатор тажрибали ва махоратли футболчилар тўп тепарди. Жанговар жамоа шаклланганди. Бақоев кетганидан сўнг жамоада пасайиш бошланди. Мураббийларнинг қўнимсизлиги натижаларга таъсир қилди. Шундай бўлсада навбатдаги мавсумда Суперлигага қайтиб, клубнинг мавқеини тиклашга ҳаракат қиламиз. 

- Аслида муаммо нимада эди? Буни жамоанинг ичидаги инсон сифатида айтсангиз...
- Масалан шу мавсумни оладиган бўлсак, эътибор берсангиз йилни бошида Даврон Файзиев жуда яхши жамоа шакллантирди. Аммо яна мавсум ўртасида мураббийлар алмашди. Номаълум сабабларга кўра Даврон ака лавозимини тарк этди. Ўшандан кейин йўқотилган очколар қимматга тушди. Асосий муаммо шунда, деб биламан.

- Шу кунгача кўп мураббийлар ўзгарганини айтдингиз. Сизнингча қайси мутахассис етарлича имконият олмади?
- Менимча жамоани яхлит бирлаштира олган ва ўйинни йўлга қўйган Даврон акага имконият бериш керак эди. Тайёр жамоа сифатида чемпионатни бошлагандик. 

- Бухорода тизим йўқлиги бунда ўз аксини топятими? Қашқадарёда "Насаф" мисолида айтсак, ким раҳбар бўлса ҳам натижа ва ўйин барқарор...
- Аввало "Насаф"ни Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққани билан табриклайман. Рўзиқул Бердиев бир неча йиллардан бери фаолият олиб бормоқда. Футболчилар ёшлигидан бирга катта бўлган. Бир-бирини тушуниш даражаси яхши. Ким кетса ҳам янги ва ёш футболчилар етишиб чиқаверади. Менимча ҳозирги раҳбаримиз барчасини жойига қўяди. Бухорода жуда кўп футбол ишқибозлари бор. Улар учун ҳам Суперлигага қайтамиз.

- Гарчи кўп очколар йўқотилган бўлсада, жамоада ўтиш ўйинида иштирок этиш имконияти бор эди. "Олимпик" эса бу рақобатда устун келди...
- Ҳа, уларни Суперлига билан табриклайман. Ушбу муваффақиятларда Тимур Кападзенинг ҳиссаси катта. Ёшлардан кучли жамоа тузди. Ўйиндан ўйинга очилиб боришди. Мураббий имзоси майдонда яққол кўриниб турди. Сўзим якунида ҳаммани келаётган янги йил билан табриклайман. Шу билан бирга бугун таваллуд айёмини нишонлаётган дадамни ҳам табриклаб қоламан.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
09 дек 14:43:58
BOBURXON..
Д.Файзиевнинг қадрига етишмади
   
09 дек 20:02:42
jizzax_so'g'diyona
Jamoadan Davron aka ketgandan keyin yozgandim Buxoro xali bu ishiga pushsaymon buladi deb. Mana jamoa azosi xam tan olibdiku, faqat "RAXBARlar" tushunmaydi.
   
09 дек 20:02:41
jizzax_so'g'diyona
Jamoadan Davron aka ketgandan keyin yozgan Buxoro xali bu ishiga pushsaymon buladi deb. Mana jamoa azosi xam tan olibdiku, faqat "RAXBARlar" tushunmaydi.
   
09 дек 20:02:15
jizzax_so'g'diyona
Jamoadan Davron aka ketgandan keyin yozgan Buxoro xali bu ishiga pushsaymon buladi deb. Mana jamoa azosi xam tan olibdiku, faqat "RAXBARlar" tushunmaydi.
   
09 дек 15:26:57
Зохирбек
Бухоро мураббий танлашда адашдилар!
Девоналар яна бошка мураббий чакиришга мажбур!
   
09 дек 11:43:09
Arbor Saidmurodov
Келаси йил Супер Лигада кутиб коламиз сени Нурафшон.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика