UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

NOTING эмас, NOTHING! Янгиликлар

NOTING эмас, NOTHING!

Ёш ҳамкасбимиз Оғабек Самисов янги таъмирдан чиқарилаётган Тошкент шаҳар футбол академиясидан репортаж тайёрлабди.

Фотосуратларни кўздан кечирар эканман, таъмирлаш ишлари тугагач, академия замонавий ва чиройли кўриниш олиши кўз олдимдан ўтди. Лекин шу ўринда бир сурат эътиборимни тортди. Аниқроғи, суратдаги ёзув. Даҳлиздаги деворда шундай ёзув бор: WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS WORTH NOTING. 

Бу ёзув "Футболсиз менинг ҳаётим ҳеч нарсага лойиқ эмас" деган маънони билдириши керак, аслида. Лекин бу ерда бир хатолик кетган. Яъни, инглиз тилида "Ҳеч нарса" NOTING эмас, балки NOTHING деб ёзилади. Яъни бу ерда H ҳарфи тушиб қолган ва гапда умуман бошқа маъно келиб чиққан.

 

Агар NOTING дейдиган бўлсак, унда NOTE - қайд қилмоқ, NOTING эса Қайд қилиш маъносини  беради. Шунда гап мазмуни ўзгариб кетяпти: "Футболсиз менинг ҳаётим қайд қилишга лойиқ", яъни футболсиз ҳаётим зўр, бемалол ёзиб борсанглар бўлади деган маъно келиб чиқади. Кўряпсизми, битта ҳарф тушиб қолса, гап умуман бошқа маънони беряпти.

Бу гапни аслида WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS NOTHING деб берса ҳам бўларди. Яъни, бу ўринда албатта WORTH сўзини қўшиш шарт эмас. Майли, энди ким ёзган бўлса ҳам WORTH ни қўшибди ва бу борада катта эътироз йўқ. Фақат NOTING деган жойини тўғрилаб қўйиш керак бўлади. Йўқса, эрта-индин академия очилганидан сўнг инглиз тилини биладиган бирорта чет элликни таклиф этсак, ёзувни ўқиб ичида кулмасин дейман. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика