UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик" Янгиликлар

Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"

Суперлиганинг 9-турида "Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан куч синашди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Мазкур учрашувда "Бунёдкор" сафида яна бир "қалдирғоч" Носир Абдусаломов дебют қилди. Жамоа рақибига енгилаётган вақтда Илёс Зейтуллаев 21 ёшли футболчини майдонга ташлади ва у ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг у дебюти борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Насаф" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Қаршига шунчаки қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун келмаган эдик. Худога шукур, буни амалда исботладик. Дебют ўйинда босим бўлади албатта. Ҳаяжонни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим, мураббийлар ишончи ёрдам берди. Бу ҳаётимдаги унутилмас кунлардан бири бўлди. 

Мураббийимиз кўпроқ ҳужумга ўтишни, менинг вақтим келганини айтди. Бу сўз менга янада куч берди. Шу ўринда менга ишониб қўллаб-қувватлаганлари учун Илёс Бекировичга миннатдорчилик билдираман",- дейди Носир Абдусаломов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика