UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  42 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  19 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  5 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  29 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  169 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  6 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  69 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  8

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман"

Бугунги кунда ўзбекистонлик футболчиларга талаб кучайганидан хабарингиз бор.

Ҳозирги пайтда юртдошимиз Элдор Шомуродов Европанинг етакчи лигалардан бирида фаолият олиб бормоқда. Аммо, Англияда фаолият юритаётган ҳамюртимиз ҳақида билармидингиз? Нодирбек Бобомуродов Англиянинг олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бу футболчи билан яқиндан танишиш учун сайтимиз мухбири Учқун Азимов у билан боғланди.


- Аввалига ўзингиз ҳақингизда қисқача айтиб берсангиз...

- Менинг исмим Нодирбек Бобомуродов, ёшим 23да ва Бухоро шаҳрида туғилганман. Буюк Британияга 8 ёшимда келганман. Менга кўпроқ чап вингер ва ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаш ёқади. Ҳозирги кунда мен Англия олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси футболчисиман.

- Футболчилик фаолиятингизни қандай бошлагансиз?

- Олдинлари мен кўчада дўстларим билан футбол ўйнар эдим ва кейинчалик 11 ёшимда маҳаллий жамоага қўшилдим. Ўша клубдан бошлаб ўсишни бошладим. 2015/2016 йиллари менга "Брентфорд" клуби қизиқиб қолди ва мен бу клуб кўригида бўлиб қайтим, бу мен учун жуда катта тажриба бўла олди. 

- Қайси клуб академияси тарбияланувчисисиз?

- "Кристал Пэлас" коллежи академиясида 2 йил таҳсил олганман. Сўнгги мавсумда 21та гол ва 13та ассист қайд этдим ва шу билан бирга "Плеймут", "Оксфорд Юнайтед" ва "Портсмут" жамоалари назарига тушдим. Катта футболга қадам қуйганимдан сўнг мен "Коринтиан Кежуал", "Чешант" ва "Хангерфорд Тавн" клубларида фаолият олиб борганман.

- Клубингиздаги қулайликлар қандай?

- Клубимдаги шароитлар шунчаки ажойиб. Бизни статистикаларимиз билан таъминлаб туришади, бундан ташқари бизга диета режаси беришади ва барча керак бўлган жиҳозлар билан таъминлашади. Биз машғулотларимиз ва ўйинларимизни юқори сифатли 4G чимларда олиб борамиз. Жамоадаги муҳит шунчаки профессионал.

- Лигадаги стадионлар қай даражада?

- Лигадаги деярли барча жамоалар стадионлари юқори даражадаги майдонга эга.

- Нима деб ўйлайсиз, қанчалик узоққа бора оласиз? АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ёки Лига 2?

- Ўйлашимча, АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан.

- Ўзбекистонга келиб турасизми?

- Ҳар йили бир икки марта бораман. Биринчи бор бу ерга келганимда юртимга анча муддат бора олмадим, ҳозир эса худога шукур, ҳаммаси яхши ва оиламнинг катта қисми Ўзбекистонда яшашади.

- Ўзбек футболини кўриб турасизми?

- Албатта, имкон бўлганда терма жамоа ўйинларини кўриб тураман.

- Ўзбек футболчиларидан кимларни танийсиз?

- Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳақида эшитганман.

- Бизнинг Суперлигада ўйнашга имкон бўлганда, рози бўлармидингиз?

- Агар имкон бўлганда, албатта.

- Тасаввур қилинг, сизга Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни таклиф қилишди ва сизнинг жавобингиз қандай булар эди?

- Юртимнинг терма жамоасида ўйнаш мен учун шараф ва орзу бўлиб келган, агар бу воқеа рўй берса менинг ва оиламнинг боши кўкка етади.

- Сиз билан бирга ва қарши ўйнаган энг машҳур футболчилар?

- Вильфред Заа ва Каллум Хадсон-Одоига қарши ўйнаганман.

- Келажакдаги режаларингиз?

- Англияда ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси бўлиш ниятидаман.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика