UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичи олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, Қирғизистон футзал федерациясига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларга саралашда муваффақият тилайман.

Тайёргарлик масаласига келсак, биз бу ерга ўз вазифамизни бажариш учун келдик. Энг аввало, Осиё чемпионатига йўл олишимиз керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Саралаш босқичига 100 фоиз тайёрмиз.

Бизда ҳам баъзи муаммолар бор, айтайлик, жароҳат олган ўйинчилар масаласида, аммо бу бошқа мавзу, барибир тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчиларимиз шай турибди. Тўғри, сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга ютқаздик, лекин бундан яхши сабоқ олдик. Бу ўйин бизга фойда келтирди деб ўйлайман.

Таркиб масаласида тўхталадиган бўлсак, саралаш ўйинларига деярли асосий таркибни олиб келдик. Чориев жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида, чунки у узоқ вақт давомида жиддий жароҳатлар олганди. Кейинроқ у яна жароҳат олди ва бу сафаргиси анча оғир эди. Унинг ноябрь ойида сафга қайтишига умид қиламиз. У астойдил шуғулланмоқда, лекин ҳозирча ҳатто клубига ҳам ёрдам беришга тайёр эмас. 

Ропиевга келсак, бизда янги давр бошланмоқда. Қирғизистон бош мураббийи айтганидек, ҳар кимнинг ўз мезонлари бор. Бизнинг ҳам ўз вазифаларимиз мавжуд. Бизда янги федерация, янги раҳбарият, терма жамоада деярли 70 фоиз янги футболчилар жамланган. Биз келажакка қараб иш тутамиз ва шу мезонлардан келиб чиқиб, таркиб ёшартирилмоқда. Бу табиий жараён. Ропиев ҳақиқатан ҳам малакали футболчи, лекин келажакни ўйлаб, истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишимиз керак. Бундай тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол", – деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20 сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика