UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  15 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  3 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  11 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  23

Никола Лазаревич — футболимизда нимани ўзгартириш кераклиги, "Навбаҳор" ва "Динамо"дан тушган таклиф ва Машарипов ҳақида Янгиликлар

Никола Лазаревич — футболимизда нимани ўзгартириш кераклиги, "Навбаҳор" ва "Динамо"дан тушган таклиф ва Машарипов ҳақида

Футболимизга ҳар доим четдан берилган баҳонинг ўрни бўлакча бўлган.

Шу боис кўп ҳолларда бу борада хорижлик мутахассисларнинг фикрини билишга ошиқамиз. Улар билан суҳбат жараёнида бирор янги нарса олишга уринамиз. Бугунги суҳбатдошимиз ўзбекистонлик мухлисларга бегона бўлмаган, қўшни Тожикистон чемпионатида "Истиқлол", "Хўжанд" клубларида фаолият олиб борган сербиялик мураббий – Никола Лазаревич. 

- Жаноб Лазаревич сиз билан сўнгги маротаба бир йил олдин суҳбатлашган эканмиз. Чамаси "Хўжанд"ни тарк этган пайтларингиз эди. Кейинги фаолиятингиз қандай кечгани қизиқ...

- Ҳа, тўғри. Бу мавсумни Саудия Арабистони чемпионати вакили "Ал Таавон" клубида ўтказдим. Жамоа билан якунда мамлакат кубоги финалига чиқдик ва ички мусобақада 4-ўринни эгалладик. Фикримча, натижамиз ёмон бўлмади.

- Қишда сизга Самарқанднинг "Динамо" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" клубларидан таклифлар бўлган экан. Айниқса, "Динамо"дан аниқ чорлов келиб тушгани ҳақида айтиб ўтган эдингиз. Мазкур жараёнлар муваффақиятли якунланишига нима тўсқинлик қилди?

- Менга ҳамкасбим ва ажойиб дўстим Усмон Тошев орқали "Динамо"дан таклиф келиб тушди. Лекин шу паллада мен Ливиянинг "Ал Нанср" клуби билан музокара олиб бораётгандим. Бу клуб Чемпионлар Лигаси квалификацион турнирида иштирок этаётганди. "Динамо"га эса зудлик билан мураббий керак эди. "Навбаҳор" билан ҳам музокаралар бўлгани рост, лекин улар маҳаллий мураббийга ишонч билдиришга қарор қилишди. Самарқандликлар чорловини рад қилганимдан сўнг клуб Ҳаким Фузайловга таклиф билан чиқди. 

- "Навбаҳор"да ишлаш жуда қийин. Босим катта бўлади. Агарда натижа ўхшамаса, мураббий ўзгаради. Сиз бунга тайёрмидингиз?

- Ҳар бир мураббий бирор жойда иш бошлашдан олдин барчасини ўйлаб олиши керак. Истеъфо мураббийлар фаолиятининг ажралмаси қисми ҳисобланади. Шундай экан, мен фақат иш ва жамоам ҳақида фикр юритаман. 

- Саудия Арабистони ва умуман барча араб клублари молиявий томондан жуда бақувват. Таркибларида юқори савиядаги легионерлар тўп тепади, бироқ мураббийлар ўзгариши кўп рўй беради. Араб клублари маблағига яраша аниқ тизим билан ишламайди, деган фикрга қандай қарайсиз?

- Тўғри айтдингиз. Саудия Арабистонида футбол юқори даражада. Стадионлар, машғулот майдонлари, йиғин ўтказиш жараёнлари барчаси юқори савияда. Молиявий томондан ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Жамоа бош мураббийи дўстим ҳисобланади. У менга мавсум охиригача ёрдам беришимни айтганида рози бўлдим. Мавсум якунланди, улар олдинга интилишда давом этишмоқда. Мен эса фаолиятимни бош мураббий сифатида давом эттирмоқчиман. "Ал Таавон" раҳбарларига миннатдорчилик билдирдим ва шартномани узайтирмадим. Айтганингиздек, мураббий алмашиши кўп жойда одатий ҳол. Менинг фикримча, уларда аниқ стратегия йўқ ва дарҳол натижа бўлишини исташади. 


- Саудия Арабистони жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичининг ҳал қилувчи учрашувида Ўзбекистонни мағлуб этди. Нима деб ўйлайсиз, мазкур мағлубият кутилганидек рўй бердими? Бу ерда нима муҳим роль ўйнади? Мамлакат чемпионатининг даражаси, мураббийнинг маҳорати... 

- Ҳаммаси биргаликда. Ўзбекистон чемпионатининг даражасини ёмон, дея олмайман. Аммо Саудия Арабистонинг ўртамиёна жамоаси Ўзбекистоннинг шу ўриндаги клубидан кучлироқ. Яна бир асосий жиҳат – молиявий ҳолатнинг турлича эканлиги. Шу боисдан ҳам Саудия Арабистони чемпионатининг савияси баланд. Топ даражадаги мураббийлар ва легионерлар маҳаллий футболчиларнинг ривожланишига катта таъсир ўтказади. Ўзбекистонда техникага эътибор қаратилса, Саудия Арабистонида тактика ва жисмоний тайёргарликка урғу берилади. Бир нарсани айтишим керакки, сизларнинг футболчиларингиз иқтидорлироқ. Масалан, Жалолиддин Машарипов ўтган мавсумни БААда ўтказди. Энди эса Саудия Арабистонинг "Ал Насср" клубида тўп тепади. 

- Нима деб ўйлайсиз, сўнгги йиллардаги муваффақиятсизликлардан сўнг футболимизда нимани ўзгартириш керак?

- Умуман олганда, бу болалар футболига бориб тақалади. Бу жуда катта мавзу. Маҳаллий футболчилар ўсиши учун кучли европалик ўйинчилар керак. Шунингдек, маълум вақт давомида менталитет ва қарашни ҳам ўзгартириш лозим. Кўп йиллик страртегия ишлаб чиқиб, руҳият борасида кўп ишлаш даркор, деб ўйлайман. 


- Терма жамоамизни қандай мураббий бошқаргани яхшироқ? 

- Қийин савол. 

- Европалик мураббий номзоди тасдиқланмоқда...

- Бунга қўшиламан. Европалик мураббий зарур, лекин тизим ва менталитет ўзгармас экан, барча хорижлик мураббийга қийин бўлади. 

- Ажойиб суҳбат учун ташаккур.

- Сўзим якунида таъкидлашим керакки, фаолиятимни Ўзбекистонда давом эттиришдан фақат хурсанд бўламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика