UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Про лига. "Шўртан" — "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  0 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  12 15:41ФИНАЛгача...  6 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  9 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасига раҳмат демоқчиман. Ўйинга тайёргарлик пайти "Динамо"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини қайта томоша қилдик. Биз рақибни яхши анализ қилдик. Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлашимча, биз янада қўпроқ вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинчиларим ўйин охирига қадар тартиб намойиш қилишди. 

- "Локомотив"га қарши ўйинда жамоа 5-3-2 схемасида ҳаракат қилди. Умуман бу тактикада жамоа унчалик ҳам яхши ўйнолмаётганди. Сўнгги ўйинларда эса "Қизилқум" 4-3-3 схемасида ҳаракат қилаяпти ва натижа яхши томонга ўзгаряпти. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, биз рақибларга қарши жуда жиддий тайёрлангандик. Биз ҳозирда 4-3-3 схемада ўйнай оламиз. Сабаби, таркибимизга бир неча янги ўйинчилар қўшилди. Бошида эса биз 5-3-2 схемасида ўйнаётгандик. Биз бошқа тактикаларда ҳам ўйнай олишимизни синаб кўрмоқчимиз. Бир нарсани таъкидлаш лозимки, ўйнайдиган тактик схемамиз албатта рақибдан келиб чиқиб танланади. Бугун "Динамо"га қарши барчаси ўхшади. "Локомотив"га қарши эса схемамиз бошқача бўлганди. Яна қайтараман, барчаси бўлажак рақибга қараб танланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика