Неймардан қойилмақом натижа
10 июн 2018 22:45
Янгиликлар
Неймардан қойилмақом натижа
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатдан сўнг ўтган ҳафтада майдонга қайтди ва кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди.
26 ёшли футболчи Австрия термаси билан ўртоқлик учрашувини (3:0) бошланғич таркида бошлаб, битта гол уришга эришди.
Ўтган якшанба куни Хорватия билан ўртоқлик ўйинида (2:0) ҳам Неймар гол урган эди.
Бугунги гол эса Неймарнинг Бразилия термаси сафидаги 85 ўйинда 55-голи бўлди. У бу борада Ромариога (70 ўйинда 55 гол) етиб олди. Ундан фақат Роналдо (62) ва Пеле (77) кўп гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар