Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди
23 авг 2019 18:20
Янгиликлар
Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди
ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди.
Футболчи Каталония клубидан унинг трансферини тезроқ ҳал қилишини сўраган.
"Барселона" ҳалигача ПСЖ билан келишувга эришмагани Неймарга ёқмаяпти.
Бугун, "Барселона" Неймарнинг трансфери борасида янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Олдинроқ, клублар бразилиялик борасида деярли келишувга эришгани, ҳаттоки "кўк-анорранглилар" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга "Барселона"дан 222 миллион евро эвазига ўтган эди ва дунёнинг энг қиммат ўйинчисига айланган эди.
Неймар якунланган мавсум ПСЖ сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
18:26
Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 3
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар