Негредо "Сити"дан кетганига афсусда
05 ноя 2016 11:35
Янгиликлар
Негредо "Сити"дан кетганига афсусда
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Альваро Негредо "шаҳарликлар" сафини тарк этганидан афсусланаётганини таъкидлади.
"Мен "Сити"даги фаолиятимни жуда яхши бошлагандим. Мен юз фоиз тайёр бўлган пайтимда нималарга қодир эканлигимни мухлислар амалда кўришди. Аммо елкамдан олган жароҳатимдан сўнг ўзимнинг оптимал формамни тиклаб ололмадим.
Мен бу ерда мураббий ишончини қайта қозонишимга шубҳа қилганим боис жамоадан кетишга қарор қилгандим. Бу билан мен хатога йўл қўйдим, деб ўйлайман. Испанияга қайтиш нотўғри қарор бўлганди. Аммо менга яна АПЛга қайтиш имкониятини яратиб беришди", - деди Негредо.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Негредо айни пайтда "Мидлсбро" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Негредо бугун ўзининг собиқ клуби "Сити"га қарши тўп суради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар