UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  0 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  1 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2

"Нефтчи"нинг Дукент йиғини давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар бор Янгиликлар

"Нефтчи"нинг Дукент йиғини давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар бор

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси футболчилари иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Андрей Фёдоров шогирдлари Дукентдаги йиғинда машғулотларга зўр беришган. Машғулотлар 2 махалдан бўлиб ўтмоқда. Мураббийлар штаби жамоани иккинчи даврага муносиб ҳозирлаш билан биргаликда, айрим чизиқларни маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришни мақсад қилишган. Илк даврани “Бухоро” жамоаси сафида ўтказган Сардор Раҳмонов куни кеча фарғоналиклар сафига келиб қўшилди ва айни пайтда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётганини айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек, янги мавсумда Олий лига дебютанти бўлган ёшлар жамоамиз етачиси Ислом Тошпўлатов  Дукент йиғинига қўшилди. Илк давранинг дастлабки ўйинлари жароҳат олиб сафдан чиққан яна бир иқтидорли футболчи Дамир Низановнинг саломатли қониқарли даражада эканлигини айтиб ўтиш ўринлидир. Низанов ҳам йиғин жараёнида умумий гуруҳ билан бирга шуғулланишни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи”нинг Дукентдаги тайёргарлик жараёни 20 июлга қадар давом этади. Шу куни жамоа Тошкент шаҳрида “Бухоро”га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Сўнгги назорат баҳси эса 23 июль куни “Пахтакор”га қарши ўтказилинади. Шундан сўнг “Нефтчи” Фарғонага қайтади ва “Бунёдкор” жамоаси билан бўлиб ўтадиган беллашувга Қиргулида тайёргарликни давом эттиради.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика