UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  0 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  6 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  9 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  1 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  3 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1 15:14ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши  1 15:03"Бунёдкор" 10 киши бўлиб Қаршида дурангга эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:44"Бавария" "Кристал Пэлас" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр  0 14:22Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"  5 13:59"Боруссия Дортмунд" 16 ёшли эквадорлик хавбек трансферини эълон қилди  3 13:36Абдувоҳид Неъматов: "Онам стадионга кириб келганида мен қизил карточка олиб чиқиб кетганман"  1 13:24"Лидс" собиқ мураббийи ЖЧда иштирок этувчи термада иш бошлади  0 13:00Суперлига. 100-дақиқада пенальтидан гол урилган "Сурхон" - "Динамо" учрашувидан галерея  2

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистон клубини йирик ҳисобда таслим қилди

Теглар :  НефтчиХўжанд
Суперлигада давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган "Нефтчи" кеча иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди.

Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғуломҳайдар Гулямов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0. Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Нефтчи" ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар:
Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)

"Нефтчи": 

(Биринчи бўлим)
35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.

(Иккинчи бўлим) 

35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов (33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
25 мар 13:01:11
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 13:01:05
Неф69
Э, койил, БАРАКАЛЛА!!!
   
25 мар 07:30:41
Шухратжон Муйсинович
НЕФТЧИГА Суперлига ўйинларида ғалабалар бардавом бўлсин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика