

Маълум бўлишича, миллий терма устози Юлиан Нагельсманн "Бавария" кипери Мануэль Нойер ва ҳимоячиси Александр Павловичга таклиф юборган. Шунингдек, термага ярим ҳимоячи Кай Хаверц ("Арсенал") ва Крис Фюрух ("Штутгарт") ҳамда ҳимоячи Робин Кох ("Айнтрахт") жалб этилади.
Бироқ ЕЧЛ ярим финалчиси Леон Горецка ва "Боруссия" билан финалга чиққан Матс Хуммелсга рўйхатдан жой топилмади.
Германиянинг Евро-2024 учун қайдномасининг якуний варианти яқин кунларда эълон қилинади.



