UZ

Сўнгги янгиликлар

06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчига айланган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  5 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз! Янгиликлар

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз!

Сўнгги йиллардаги фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказган Сергей Смородин ўз фаолиятини Украинанинг “Черноморец Одесса” жамоасида давом эттиради.

Ўз вақтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам тўп сурган истеъдодли дарвозабон фарғоналиклар таркибида бир қатор ишончли мавсумларни ўтказди. “Нефтчи” ПФК ўз сафида фаолият олиб бораётган ва ўз тарбияланувчиларининг хар бирини юқори даражадаги топ жамоалар таркибида ўйнаш тарафдори ҳамда бу ғояни қўллаб-қувватлайди. Сергей Смородинга Украина клубидан хар тарафлама фойдали ва қулай бўлган таклиф келиб тушди. “Нефтчи” ПФК дарвозабонга ушбу жамоанинг бир қатор йиғинларида иштирок этиш имкониятини яратиб берди ҳамда Смородин “Черноморец Одесса” кўригидан муваффақиятли тарзда ўтди. Эндиликда ўзбекистонлик вакилимиз Украина футболида ўз омадини синаб кўради.

Сергей Смородинни Европадаги фаолияти орқали дарвозабон сифатида янада ўсиши учун  “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби уни “Черноморец Одесса”га ўтишига розилик билдиришди. Умид қиламизки, Сергей украиналиклар сафида ўз профессионал даражасини янада ўстиради ва Ўзбекистон МТЖга муносиб ижрочи бўлиб етишади.


“Нефтчи” ПФК эса собиқ жамоамиз вакилининг навбатдаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди! 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика