

Учрашувда Африка қитъаси вакиллари биринчи бўлиб гол урганди. Иккинчи бўлимда иорданияликлар икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, олдинга ўтиб олди. Бироқ Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ бунга кўнмади ва 87-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда эса ғалаба голини урди.
Шу тариқа Марокаш 2025 йилги Араб Кубоги соҳибига айланди ва ўз тарихида иккинчи марта бу номга сазовор бўлди.




