UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  42 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

"Нефтчи": Мухлисларни Наманганга чорлаймиз! Янгиликлар

"Нефтчи": Мухлисларни Наманганга чорлаймиз!

Теглар :  Нефтчи
Олий лига 17-турига келиб Водийнинг икки етакчи ва азалий рақиблари “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари Наманганда тўқнаш келишмоқда.

Дерби барибир дерби. Водий дербилари хар доим ўзининг кескин ва муросасиз курашлари билан ишқибозларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу сафарги қарама-қаршилик ҳам бундан мустасно эмас. Иккинчи даврани илк турини Фарғона ўтказиб керакли натижани қайд этган Андрей Фёдоров устозлигидаги “Нефтчи” футболчилари кўтаринки руҳда Намангандаги беллашувга тайёрланишмоқда. Айтиш керакки, “Бунёдкор” устидан қозонилган ғалабада “Истиқлол” стадионидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этди. Шундай сабаб “Нефтчи” ПФК барча фарғоналик мухлисларни Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйинига чорлайди ва ўз севимли жамоалари “Марказий” стадионда қўллаб-қувватлаб туришни истайди! Айтиб ўтиш ўринлики, хар доим наманганлик ва фарғоналик мухлислар ўртасида яхши алоқалар бўлиб келган. Шундай экан навбатдаги баҳсда ҳам водийликларга мазкур дўстона муносабатларни сақланган ҳолда қизиқарли беллашувдан завқ олишларини тилаб қоламиз.

Маълумот ўрнида, “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйини 8 август куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:30да старт олиши режа қилинган.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика