“Нефтчи” футболчилари кичик таътилга чиқишди
28 июл 2013 15:14
Янгиликлар

“Нефтчи” футболчилари кичик таътилга чиқишди
Кеча хабар берганимиздек, “Нефтчи” футболчилари Тошкентдаги йиғинни якунлаб, Фарғонага қайтиб келишди.
Мураббийлар штаби ўйинчиларга қисқа таътил беришга қарор қилишди. Энди футболчилар 30 июль куни клуб қароргоҳига тўпланишади.
Айтганча, кеча жамоамиз сўнгги назорат учрашувида ҳам дуранг ўйнагани ҳақида маълумот бергандик. Кейинчалик мазкур баҳсда жиззахликлар ғалаба қозонгани маълум бўлди.
Демак, “Сўғдиёна” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 3:2 ҳисоби қайд этилган. Кечаги тушунмовчилик учун мухлисларимиздан узр сўраймиз.
Айтганча, жамоадаги сўнгги ўзгаришларни яқин орада сайтимиз орқали маълум қиламиз.
“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати

Фикрлар