UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  8 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3

Назорат учрашуви: “Қизилқум”- “Қўқон-1912” 3:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Қизилқум”- “Қўқон-1912” 3:2

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин давомида режалаштирилган дастлабки назорат учрашувида майдонга чиқишди.

“Чиғатой” спорт базаси сунъий қопламали майдонида ўтказилган беллашув голларга бой бўлди ва якунда жамоамиз ғалабага эришди.

Беллашувда жамоамиз таркибида янгидан келиб қўшилган Мурод Бобожонов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай яна яна Бобожонов рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошларида Элдор Бойматов ўнг қанотдан узатилган тўпни рақиб жарима майдончаси яқинида тўхтатиб олди ва кучли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди.

Шундан сунг вакилларимиз бироз хотиржамликка берилишди натижада қўқонликлар иккита жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди. Дастлаб Шаҳбоз Эркинов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи голга Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. Дарвоқе иккинчи бўлим ўрталарида вакилларимиз ҳисобни янада оширишлари мумкин эди. Дониёр Усмоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини Муҳсин Убайдуллаев аниқ амалга ошира олмади...

“Қизилқум” футболчилари Тошкент йиғини давомида навбатдаги назорат учрашувини 21 январь куни АГМКга қарши ўтказишади.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:3 (0:2)

Бошҳакам: И. Ибрагимов. 

Голлар: Шахбоз Эркинов, Суҳроб Бердиев. – Мурод Бобожонов 2 та, Элдор Бойматов. 

Қўқон-1912: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Убайдулло Холиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 70. Шаҳбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Темур Ҳакимов, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Ориф Мамажонов. 

Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Сардор Жаҳонов, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Акрам Баҳриддинов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Мурод Бобожонов, 50. Элдор Бойматов, 91. Салим Мустафоев.

Захирадан майдонга тушганлар: 11. Бегзод Ғанижонов, 18. Азиз Усмонов, 44. Миржалол Қосимов, 84. Тимур Усмонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика