UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  227 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Назорат учрашуви: “Қизилқум” - “Динамо” - 2:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Қизилқум” - “Динамо” - 2:0

Теглар :  ҚизилқумДинамо
Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси янги мавсум тараддуди доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда навоийликлар Самарқанд динамочилари билан ўзаро баҳс юритишди.

Мазкур учрашувни навоийлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Нодиржон Болтаев, Олимжон  Абдуҳалимов.

Назорат баҳси мақомида ўтказилган ўйинда ҳар иккала жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни майдонга туширдилар:

“ҚИЗИЛҚУМ”: Умид Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Мансур Саидов, Отабек Зокиров, Жасур Ҳасанов, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Ғайрат Жумаев, Миржалол Қосимов, Самандар Шодмонов, Эсонжон Фозилов, Виктор Григорьев, Шерали Жўраев.

“ДИНАМО”: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Жасур Қурбонов, Жонибек Кўчимов, Амиржон Сафаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Шуҳрат Муродов, Омаджон Тайлоқов, Лазизжон Нуриддинов, Убайдулло Набиев, Асомиддин Маматов, Ислом Шарипов, Нурбек Сафаров.

Ҳужумкор руҳда кечган учрашувда мезбонлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Дастлабки бўлимнинг 30-дақиқасида Жасур Ҳасанов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Азамат Алланиёзов динамочиларни яна бир бора майдон марказидан бошлашга мажбур қилди — 2:0.

Шундай қилиб, навоийликлар ўртоқлик учрашувида рақибини мағлубиятга учратди. “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлиги 25 январдан бошлаб Тошкентга кўчади. Пойтахт йиғини доирасида жамоамиз бир нечта назорат ўйинларини ўтказади. Жумладан, 26 январь куни кончилар Бекободнинг “Металлург” футболчиларига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика