UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  7 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  10 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0

Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1

Тошкентда ўқув машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказишди.

Аслида режа бўйича навоийликлар кеча АГМКга қарши майдонга чиқишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу беллашув ўтказилмади. Шу боис бугун жамоамиз аъзолари Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор”га қарши саф тортишди.

“Чиғатой” спорт базаси сунъий қопламали майдонда кечган беллашувнинг биринчи бўлимида тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо иккинчи бўлимни катта устунлик билан бошлаган навоийлик футболчилари иккинчи қирқ беш дақиқаликда тезлик билан ҳисобни ўзларининг фойдаларига ўзгаритра олишди.

Дастлаб ўнг қанотдан Шерали Жўраевнинг узатиб берган тўпини Алишер Саноев чамаси 16 метрлар масофадан тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади-1:1. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна ўша қанотдан бошланган ҳужумни Саноев муваффақиятли якунлади. Ўйин охирларида захирадан майдонга тушган Бекзод Ғанижонов “Бунёдкор” ҳимоячилари ва дарвозабонини усталик билан доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди-3:1.

“Қизилқум” йиғни доирасидаги учинчи назорат учрашувини 24 январь куни ЖАР стадионида “Пахтакор”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика