UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23. Таркиблар маълум  3 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  3 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  2 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  0 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  46

Назорат учрашуви. "Машъал" - "Сўғдиёна" 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Машъал" - "Сўғдиёна" 1:0

Теглар :  СўғдиёнаМашъал
Бугун Янгиерда "Машъал" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Машъал" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлими "газчилар"нинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 5 дақиқасида Зафар Тўраeвнинг зарбаси хавфли кўриниш олди бироқ дарвозабон маҳорат кўрсатди. Биринчи бўлимда содир этилган кўплаб имкониятлар самарасиз якунланди. Букаткиннинг бош билан дарвозага йўналтирган зарбасини Спиридинов қийинчилик билан майдондан чиқириб юборди. Ҳар икки жамоа ҳам дарвозаларни ишғол эта олмади. 
Иккинчи бўлимда таркибни бутунлай ўзгартирган "Машъал" очиқ ўйин кўрсатди. Бунинг самарасида 60 дақиқада Мирзоҳид Ғофуровнинг бурчакдан киритиб берган тўпни Абдулла Набиeв боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 75 дақиқада Жасур Бобоeв ҳам қулай имкониятдан фойдаланиши мумкин эди бироқ сўнгги зарбада ҳимоячи маҳорат кўрсата олди. Жамшид Хасановни бош билан берган зарбаси эса ноаниқ кетди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва назорат учрашувида "Сўғдиёна" мағлуб этилди. 

"Машъал" Олий лигада 25-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади. Ўйин 16 cентябрь куни бўлиб ўтади. 

Назорат учрашуви. 
"Машъал" - "Сўғдиёна" 1:0
Гол:
 Абдулла Набиeв (60)
"Машъал": Санжар Қувватов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёсжон Комилов, Сирож Ҳамроeв, Шерзод Файзиeв, Аббос Шодмонов, Зафар Тўраeв, Микита Букаткин, Шаҳзод Шайманов, Ихтиёр Тошпўлатов, Зоҳир Қўзибоeв.
Иккинчи бўлим: Ботир Носиров, Жасур Бобоeв, Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Искандар Шайқулов, Азиз Файзиeв, Сирожиддин Раҳматуллаeв, Абдулла Набиeв, Аббос Омонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика