UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

Назорат учрашуви: “Чонбук Моторс” – “Насаф” 5:3 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Чонбук Моторс” – “Насаф” 5:3

“Насаф” футболчилари кеча Бирлашган Араб амирликларида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Жанубий Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси билан куч синашди.

Кечаги беллашув аввалгисидан фарқли равишда голларга бой бўлди. Беллашувнинг 23-дақиқасида “Чонбук Моторс” футболчилари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлим бошида ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов жамоадошлари ҳужумини муваффақиятли якунлади. Аммо орадан икки дақиқа ўтиб яна рақибимиз Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

61-дақиқага келиб марказий ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов гол уриб ҳисобни тенглаштирган бўлсада, 69-дақиқада яна Жанубий Корея чемпиони ҳужуми самарали якунлади – 2:3. 74-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда футболчиларимиз учрашувда учинчи  маротаба мувозанатни тиклашди. Бу гал Артур Геворкян 11-метрли жарима зарбасидан рақибга имконият қолдирмади. 76-дақиқада кореяликлар тўртинчи бор футболчиларимизни тўпни майдон марказидан бошлашга мажбур қилишди. Навбат бўйича энди вакилларимиз тўп киритишлари лозим эди. Ўйин сўнггига қадар футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Аммо омад шу куни “Чонбук Моторс” футболчилари томонида эди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида улар  яна бир бор дарвозамизга тўп киритиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди – 5:3.

Ушбу учрашувни футболчиларимиз қуйидаги таркибда ўтказди: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Дилшод Хушбаков, 84), Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Шароф Муҳитдинов, Баҳром Абдураҳимов (Нажмиддин Нормуродов, 75), Азизжон Ғаниев (Дониёр Нарзуллаев, 84), Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов, Бобур Абдуҳолиқов (С.Раҳматов, 79).

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика