UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади" Янгиликлар

Наврўз Хаипов: "Орол" кучли учликка киришга ҳаракат қилади"

Про_лиганинг 4-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлган эди. Ўша учрашувнинг сўнги сонияларда ўз голи билан "Орол"ни мағлубиятдан қутулиб қолишини таъминлаган тажрибали ҳужумчи Наврўз Хаипов билан суҳбатлашдик.

- "Шўртан" билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Учрашув қийин бўлди. Бизларда очко йўқлиги боис фақат ғалаба қозониш учун бордик. Худога шукр охиригача ҳаракат қилиб, 1 очко олиб қайтишга эришдик. Дурангга лойиқ ўйин бўлди деб ўйлайман. Биринчи таймда бизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўз ўйининггиздан кўнглингиз тўлдими?
- 70-80 фоизга кўнглим тўлди. Биринчи таймда 1-2 имкониятдан фойдалана олмадим. Шунга қарамай ўйин охирида омадим келиб гол урдим.  Кейинги ўйинларда голим жамоамизга уч очко тақдим этса, шунда ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея айта оламан.

- Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Ҳар ўйинда гол уришга ҳаракат қиляпман. Аниқ бир сонни айта олмайман. Бу мавсумда кўпинча ярим ҳимояда тўп сураётганим боис ҳам, аниқ шунча гол ураман деб вада беролмайман.

- Наврўз Алимов билан бирга тўп суриш сизга қандай фойда беряпти?
- Ҳозир ҳужумчи позициясида тўп сурмаяпман. Адашимнинг бир ўзи ҳужумда ўйнаяпти. Қўлдан келганча унга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.

- "Орол" жамоаси бу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Иложи борича юқори ўринларни эгаллаб, мухлисларни хурсанд қилиш бизнинг асосий мақсадимиз. Биласиз "Орол" жамоаси мухлислар учун ўйнайди.  Иложи борича кучли 3 ликка киришга ҳаракат қиламиз. Балки келаси мавсумда ҳам шу таркибимиз сақланиб қолса, унда Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилишимиз мумкин.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика