

Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.
Якшанба куни Бирмингемда бўлиб ўтган учрашув "Юнайтед"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди, Фернандеш эса танаффусда алмаштирилди. Ўйиндан сўнг манкунианлар бош мураббийи Рубен Аморим 31 ёшли португалиялик футболчининг юмшоқ тўқималари шикастланганини маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, Фернандеш тахминан 1 ой майдонга туша олмайди.
Фернандеш жорий мавсум МЮ таркибида 18 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ҳамда 7 та голли узатма амалга оширди.
Аморим шогирдлари 26 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.



