UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  15 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  49

"Навбаҳор"да манаман деган футболчилар ҳам қийналади. Ҳар йили четдан таклиф бўлади. Лекин..." - Азим Аҳмедов билан интервью Янгиликлар

"Навбаҳор"да манаман деган футболчилар ҳам қийналади. Ҳар йили четдан таклиф бўлади. Лекин..." - Азим Аҳмедов билан интервью

Интервью вақти!

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси, сардори Азим Аҳмедов билан мавсум якунлари бўйича суҳбат уюштирдик. Суҳбат давомида жорий йилдаги қийинчиликлар, жамоага ҳар йили етишмаётган нарса ва бошқа мавзуларда саволлар билан юзландик. 

- Биламиз, сиз учун 2021 йил осон ўтгани йўқ. Ҳар томонлама қийинчиликлар юз берди. Мухлисларнинг танқидлари, уларнинг эътирозлари сиз томон ёғилди. Лекин иккинчи даврада ҳаммаси изига тушгандек таассурот қолдирди. Мана шу палладан қандай чиқиб кетдингиз?

- Ҳа, тўғри айтасиз. Мен учун осон ўтгани йўқ. Ҳамма нарса билан курашишимга тўғри келди. Мухлислар, бошқаларнинг танқиди, барчаси менинг бошимда синди. 

- Балки "Навбаҳор"да жамоа шаклланмагандир? Шундай жамоалар борки бирор футболчи ажралиб турмайди ва бирининг хатосини иккинчиси тўғирлаб кетади...

- Жамоа ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Таркибимизда зўр йигитлар жамланган. Лекин вақт керак. Бу нарса бир йилда пайдо бўлиб қолмайди. Агарда 2-3 йил вақт берилса, ўзаро тушуни юқори даражага чиқади. Шуни таъкидлайманки, 2021 йилда бирга ўйнаган футболчилардан хурсанд бўлдим. Улар билан фахрланаман. 

- . Умуман олганда ҳар йили жамоа мавсум тараддуди арафасида яхши тайёргарлик кўради, таркибни кучайтиради. Баралла гаплар айтилади. Лекин мавсум якунида ҳамма гаплар қуруқ гап бўлиб чиқади. Яъни қуруқ қошиқ оғиз йиртар, деб бежиз айтилмаган Самвел Бабаяннинг келгани мана шу нарсаларни йўққа чиқариши мумкинми? 

- Гапингизга қўшиламан. Ҳар йили чемпион бўламиз деймиз. Лекин битта инсонга, йигитларга маълум фурсат зарур. Оддий мисол Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни чемпион қилиши учун уч йил керак бўлди. Лекин якунда ҳамма нарсани қойиллатди. Бизда эса ҳар йили ҳамма нарса янгиланади. Энди бир-биримизга ўрганганимизда футболчилар кетади ва янги ижрочилар жалб қилинади. Мураббийларда ҳам худди шундай ҳолат. Бир мураббий бошқа жамоага йўл олади, ўрнига келган мутахассис билан бошидан бошлаймиз. Шу билан мавсум тугайди. 

- Мавсум бошида жамоанинг ички муҳитида муаммолар бор эдими? Чунки Туркиядаги йиғин пайтида қандайдир тушунмовчиликлар бўлганди...

- Жамоада ички муҳит яхши бўлган. Самвел Бабаян келгач яна ҳам яхшиланди. Барча нотўғри фикрларга бориши мумкин. Лекин ундай, демайман. 

- Мавсум ўртасида "Андижон" билан ўйиндан сўнг кетишингиз ҳақида маълум қилдингиз. Лекин маълум вақт ўтгач вазият ижобий томонга ўзгарди ва жамоада қолдингиз...

- Ҳа, кетишим аниқ бўлиб улгурганди. Ўша ўйиндан кейин томонимга ёғилган гаплар ёмон таъсир қилди. Кейин эса ўзимдан катта инсонлар билан маслаҳатлашиб олдим. Ҳаммасини биргаликда енгдик. 

- Аксарият футболчилар "Навбаҳор"даги босимни енга олишмайди. Кўп ҳолларда жамоада бир мавсумдан ортиқ ўйнай олмайди, бундай қийинчиликни енгиб ўтиш учун нималар қилиш керак? Ўзингизнинг бошингиздан ўтган мисоллар ёрдамида айтсангиз...

- Биласизми "Навбаҳор"да тўп тепиш манаман деган ўйинчиларга ҳам қийин. Келиб ўйнай олишмаган. Бу ерда босим жуда катта бўлади. 

- Умуман олганда ҳар мавсумда легионерга айланиш имконияти юзага келади. Нима, деб ўйлайсиз хорижда ўйнаш учун вақтни бой бермаяпсизми? "Навбаҳорда" ушлаб турган нарса нима?

- Ҳа, ҳар йили хориждан таклиф бўлади. Лекин мен бир кишининг гапига кириб жамоада қоламан. Мухлисларимизнинг кўплари мен билан боғланиб қолишимни сўрашади. Отабек Саматовни ҳурмат қилиб қолганман. 

- Нўъмон Ҳасанов сизни ҳимояда ўйнатаётганида худди майдонда етакчи йўқдек кўринганди. Иккинчи даврада ҳимоячи келди ва сиз марказга ўтдингиз. Ўзингизни шу позицияда фойда келтира оламан, деб айта оласиз? 

- Тўғри Нўъмон ака ҳимояда ўйнатди. Улар менга ҳимояда яхши ҳаракат қиляпсан, деганлар. Мураббийнинг гапини рад қилмасдан индамай тўп тепдим. Ҳамма нарсага тайёр бўлганман. 

- Демак навбатдаги мавсумда ҳам "лочинлар" сафида тўп тепасиз?

- Бир нарса дейиш қийин. Шартномам ўз ниҳоясига етган. Шу кунларда ҳал бўлиб қолса керак. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика